Геннадий Денисов 60 ёшга тўлди
20 авг 2020 12:37
Новости
Геннадий Денисов 60 ёшга тўлди
"Пахтакор" таркибида чемпионат учрашувларида майдонга тушиш бўйича мутлоқ рекордчи саналган Геннадий Денисов 1979 йил "Пахтакор" асосий таркиби учун ўйнашни бошлаган. "Пахтакор"да 1991 йил охиригача ўйнаган Денисов фаолияти мобайнида "Пахтакор" сафида чемпионатларда 371 беллашувда иштирок этиб, 32 гол муаллифига айланган. 1982 йилги мавсумда СССР олий лигасида 6-ўринни эгаллаб, Спорт усталигига лойиқ кўрилган. Фаолияти мобайнида ЦСКА, "Спартак" (Владикавказ) ва "Навбаҳор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 1992 йил Россия вице-чемпиони, 1995 йил Ўзбекистон чемпионига айланган. 2006 йил "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Юбилей 60 ёшга тўлиши муносабати биларн Геннадий Анатольевични табриклаймиз ва унга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад тилаб қоламиз.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии