Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди
02 фев 2025 22:22
Новости
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Гави "Алавес"га қарши ўйинда рақиб футболчиси Томас Конечни билан тўқнашиб кетди. Икки футболчи ҳам боши билан ўзаро урилганидан сўнг Конечнини майдондан махсус машинада олиб чиқиб кетишди. Гави эса ўйинни давом эттиришни истади, аммо клуб шифокорлари унга ўйнашга рухсат беришмади.
Ўйиндан кейин клуб президенти Жоан Лапорта Гавининг ҳолати бўйича маълумот берди.
"Ҳаммаси яхши, Гави билан гаплашиб олдим. Зарба жуда кучли бўлди, у ўйинни давом эттирмоқчи эди. Гави ҳозир Конечни билан бирга шифохонада. Вазият жуда ёмон бўлди, аммо мухлислар хавотир олишмаса ҳам бўлади", -дейди Жоан Лапорта.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии