Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"
01 авг 18:07
Новости


Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳатидан сўнг асосий таркибдан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди.
"Марк – жамоанинг биринчи сардори ва якунда қарор футболчиларнинг овози билан қабул қилинади. У жуда жиддий жароҳат олганди. У жароҳатдан тузалгач, кўрамиз, мураббий бир қарорга келади. Шубҳасиз, Марк – клуб афсонаси ва уни ҳурмат қилиш керак", – деди Гави.
Олдинроқ Марк-Андре тер Штеген бел қисмидан навбатдаги операцияни бошдан кечирганди. Германиялик дарвозабоннинг тикланиши 4 ойгача давом этиши мумкин. Бу иккинчи шундай операция ҳисобланади. 2023 йил декабрь ойида унда умуртқалараро диск чурраси аниқланган.
Похожие новости

Комментарии