Гаттузо ва "Наполи" янги шартнома бўйича келишувга эришди
10 июл 2020 12:57
Новости
Гаттузо ва "Наполи" янги шартнома бўйича келишувга эришди
"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Неаполь клуби билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.
Хабарларга кўра, Гаттузо яқин вақтларда битимни якунлаш учун "Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис билан учрашади. Битим 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.
Эслатиб ўтамиз, Гаттузо ўтган йилнинг сўнггида "Наполи" бош мураббийи бўлган эди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Наполи" А Серияда 31 турдан сўнг 51 очко жамғарган ҳолда, 6-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ўтган ойда Италия Кубоги финалида "Ювентус"ни мағлуб этган ҳолда совринга эга чиққанди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии