RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда” Новости

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда”

“Наполи” устози Женнаро Гаттузо соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

“Сўнгги 12 кун давомида ўзимда эмасдим. Мен барчага, айниқса, ойнага қараб, ғалати ёки ноодатий нарсани кўрадиган болаларга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт гўзал. Барчасини қадрига етинг.

Йигитлар ҳам мени бу ҳолатда кўриб, азоб чекишмоқда, буни биламан, аммо тирикман. 10 йилдан бери миастения касаллиги билан оғрияпман, учинчи маротаба бундай кучли таъсир юз бермоқда. Бироқ, бу ўтиб кетади ва кўзим ҳам ўз жойига келади.

Гап фақат ташқи кўринишимда эмас. Бундай ҳолатда ўзингизни ҳақиқатан ҳам жуда оғир ҳис этасиз. Кунига 24 соат давомида кўзлар буюмни тўғри кўра олмайди, бу чарчатади. Фақат мен каби аҳмоқ ишлашда давом этади.

Барибир, ҳаётимда бундан ҳам ёмонроқ нарсалар бўлган. Баъзилар эса яшашимга бир ой вақт қолган деб ўйламоқда, аммо ишонтириб айтаманки, барчаси жойида. Бир кун келиб вафот этсам, ўзим яшаган жойга боришни истайман: футбол майдонига”, дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо миастения – аутоиммун касаллигига чалинган. Бу мушакларнинг патологик тез чарчаши билан юз берадиган хасталик ҳисобланади.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика