RU

Последние новости

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз” Новости

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз”

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гаспирини жамоасининг Италия А сериясида “Лечче” устидан (7:2) қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. “Лечче” 0:2 ҳисобда ортда қолаётган вақтда “Аталанта” бироз муддат ўйин тизгинини қўлдан чиқаргандек бўлди, аммо тез орада тўп назоратини ўзимизга қайтардик ва ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта бошладик ва бу ўйинни ўз фойдамизга ҳал бўлишига замин яратди. Футболчиларим кўплаб вазиятларни яратишди ва чиройли голларга муаллифлик қилишди. 

Бу каби ўйинлар йигитларга ўзларига бўлган ишончни янада оширади. Ҳисоб йириклашган бўлсада, ўйин осон кечгани йўқ. “Аталанта” турнир жадвалида тўртинчи ўрин учун кураш олиб бораяпти ва биз яна ЕЧЛда ўйнаш ниятидамиз.

Кейинги йил Скудетто учун кураш олиб бора оламизми? Ҳозир бу ҳақда гапириш қийин. Чунки биз жуда кўп ўйинларда майдонга тушаяпмиз. Чемпионлик учун 90 очко тўплаш керак. Бизнинг мақсад эса ҳеч бўлмаса 70 очко йиғиш. Биз ўйиндан ўйинга ривожланиш истагидамиз”,  дейди “Аталанта” устози.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика