Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин
12 янв 19:40
Новости
Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин
"Наполи" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначонинг трансферини кўриб чиқмоқда.
Жамоа бош мураббийи Антонио Конте унга ПСЖга ўтиши кутилаётган 23 ёшли вингер Хвича Кварацхелиянинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Неаполь клуби бу борада "Манчестер Юнайтед" билан алоқага киришган. Манкунианлар Гарначони 50 млн еврога баҳоламоқда.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии