Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди
13 окт 09:10
Новости
Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди
Гана жамоаси 10 турдан сўнг 25 очко тўплаб, "I" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Бу Гана терма жамоаси учун бешинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Уларнинг энг яхши натижаси — 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган, чорак финал.
Шу тариқа, Гана Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 21-жамоа бўлди. Аввалроқ мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлган жамоалар қуйидагилар эди: Мексика, АҚШ, Канада (мезбон сифатида), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Янги Зеландия, Аргентина, Эквадор, Бразилия, Колумбия, Уругвай, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср ва Жазоир.
2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк марта 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии