RU

Последние новости

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

ГАНА - АҚШ 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

ГАНА - АҚШ 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Гана - АҚШ учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
ЖЧ-2014. "G" гуруҳи, 1-тур.

Гана - АҚШ 1:2

16 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)

Голлар
: Дэмпси (1), Айью (82), Брукс (86)

Гана: Кварасей, Гьян, Опаре, Атсу (Адома, 78), Андре Аью, Мунтари, Ж.Аью (Боатенг, 58), Рабиу (Эссьен, 72), Менса, Асамоа, Бойе,

АҚШ
: Ховард, Брэдли, Беслер, Беслер, Демпси, Бедоя (Зуси, 78), Жонес, Бэкерман, Алтидор (Йоханнссон, 23), Камерун, Жонсон.

Огоҳланитиришлар
: Рабиу (30), Мунтари (90) 

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ




Учрашув тугади! АҚШ ниҳоят Ганани мағлуб этишни уддасидан чиқди!


90+4` Мунтарининг зарбаси... ноаниқ!

Мунтари ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.

90+2` Гана шошмоқда. Гананинг бошқа чораси йўқ. Фақат олдинга бориш керак...

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Бу учрашувнинг бошланиши ва сўнгги дақиқалари ҳақиқий футбол шиддатини тақдим этиб бермоқда...

88`
Гана энди яна бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишга мажбур...

86` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Жон Брукс! Мана сизга ўйин! АҚШ бурчак тўпини амалга оширди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Жон Брукснинг боши билан аниқ йўллади ва АҚШни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди! Қойил, ажойиб ўйин!


84`
Ниҳоят Гана ўз мақсадига эришди. Қолган дақиқаларда нималар руй бераркин?

82` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Андре Айью!!!! Ажойиб ҳужум ва Асамоа Гьяннинг товони билан берган нозик пасини Айью  чиройли якунлай олди! Чиройли комбинация ва ажойиб гол!


82`
АҚШ ҳимояда ўтиришдан зерикди. Ҳозир улар Ганани ҳимояланишга мажбур этишмоқчи.

81` Демпсининг зарбасини Гана посбони ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

80`
АҚШ қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Лекин ганалик футболчилар тезда ортга қайтишди.

Ганада сўнгги ўзгариш: Кристиан Атсу ўз ўрнини Алберт Адомага бўшатиб бермоқда.

АҚШ таркибида ўзгариш руй бермоқда. Бедоя майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнида Зуси қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.

75` Квадво Асамоа қанотидан ҳужум ташкил этилмоқда. АҚШ ҳимояда жуда зич ҳаракат қилмоқда.

73`
Вақт тобора оз қолмоқда. Буёғига Гана "вабанк"ни ишга солади...

72`
Гана таркибида иккинчи ўзгариш. Рабиу ўрнини Эссьенга бўшатиб берди.

70`
Бугун АҚШ ҳимоячиларига қойил. Ҳозирча хато ва камчиликларсиз ҳаракат қилишмоқда.

68`
АҚШ бурчак тўпини амалга оширди. Жуда хавфли тарзда етказиб берилган тўпга ҳеч ким бошини қўя олмади ва натижада тўп майдонни тарк этди.

67`
Боатенг ва Квадво Асамоа узоқ масофадан Тим Ховардни ранжитишмоқчи. Лекин ҳозирча бу режа иш бермаяпти.

65` Квадво Асамоанинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Тим Ховард эгаллаб олди.

64`
Бугун Гьяннинг омади чопмаяпти. Навбатдаги имконият ва унинг зарбасига ҳимоячи тўсқинлик қилиб қолмоқда.

63` Гана фаоллашди. АҚШ эса анча сустлашиб қолди.

60`
Кевин-Принц Боатенг Гана ўйинини янада кучайтириши талаб этилади.

Демак ўзгариш. Кутилган қарор! Жордан Аью ўрнига Боатенг майдонга тушди.

58` АСАМОА ГЬЯН!!!!!!!!!!! АЖОЙИБ!!!!!!! Асамоа Гьян жарима майдончаси олдидан боши билан чиройди зарба берди. Хавфли кўриниш олган ушбу зарбага яна бирознига аниқлик етишмади.

56` АСАМОА ГЬЯН!!!!! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Гьяннинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Лекин ноаниқ!

55`
Суллей Мунтари узоқдан зарба йўллаб кўрди. Кучли, лекин ноаниқ...

54`
Ганада жамоавий ўйин юқори даражада йўлга қўйилмаган. Футболчилар кўп бор бир-бирларини тушунмай қолишмоқда. Бунақа вазиятларда индивидуал ҳаракат кучли футболчиларни майдонга тушириш керак. Масалан, Кевин-Принц Боатенг...

52`
Етар ноаниқ зарбалар. Қачон дарвоза томон аниқ зарба кўрамиз?

50`
Асамоа Гьян ҳимоячидан тўп олиб қўймоқда бўлди. Лекин бу вазиятда ҳакам Гьян ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади.

48`
Гана ҳужумга ўтмоқда. Лекин АҚШ жамоаси ҳимояда бугун ишончли ҳаракат қилмоқда.

46` Иккични бўлим бошланди!




Ҳозирча биринчи бўлим қаҳрамони Клинт Демспи бўлиб турибди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


Суллей Мунтари АҚШлик футболчи унга қарши қўпол ўйнаганидан ғазабда. Ҳакам уни тинчланишини сўради.

45+1` Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Бедоянинг зарбасини ганалик посбон бартараф этди.

44`
АҚШда яхши вазият. Жарима зарбаси.

42`
Юрген Клинсманн АҚШ терма жамоасини мундиалга яхши тайёрлаганлиги кўриниб турибди. Жамоа анча тартибли ва жозибадор футбол намойиш этмоқда.

40`
АҚШ ка жуҳум қилмоқда. Лекин ўша кам сонли ҳужумларида ранг-баранглик, ижодкорлик юқори. Хавфли чиқмоқда уларнинг уринишлари. Ганага айнан шу нарса етишмаяпти.

38
` Асамоа Гьян фаол ҳаракат қилмоқда. Лекин унга яқин кўмакчи етишмаяпти.

37`
Гана ўйиндаги устунликни ўз қўлига олган. Лекин уларга ҳужумни ташкил этадиган яхши бир ярим ҳимоячиси етишмаяпти. Иқтидорли вингер Боатенгни майдонга ташлаш керакдир балки.

35`
Клинт Демспини ганалик футболчи "карате" услубида майдонга оғанатди.

33`
Аью томонидан берилган ажойиб зарба ва Тим Ховарднинг чиройли ҳаракати жамоасини голдан қутқариб қолди.

32`
АҚШ ҳимояси хатосиз ўйнамоқда. Гана ҳужумчилари уларни хато қилишга мажбур эта олишмаяпти.

30` Рабиу рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

28`
Гана кўпроқ ҳужум ташкил этмоқда. Лекин бу ҳужумларнинг кўпига аниқлик етишмаяпти. Оддий эпизодлар.

27`
Бедоя Гана дарвозасини узоқдан чиройли тарзда ишғол қилмоқчи бўлди. Лекин унинг режаси ўхшамади.

25`
Гана бурчак тўпини амалга оширди. Рабиунинг боши билан берган зарбаси аниқ чиқмади.

Алтидор ўрнига Йоханнссон майдонга туширилди.

22` Эҳҳҳ, Алтидор майдонда ётибди. Наҳотки бу футболчи ўйинни давом эттира олмаса? Алтидор тўп билан олдинга интилаётган пайтида, оёғининг пайи чузилиб қолди шекилли. Мажбурий ўзгариш!

20`
АҚШнинг яна бир чиройли уюштирган ҳужуми. Алтидорга сўнгги зарбани беришда аниқлик етишмади. Ҳужумчи бироз шошиб қолди.

18`
АҚШ устунликни рақибига бериб қўймоқда. Бу нарса уларга қимматга тушиши мумкин.

16`
Асамоа Гьян тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди. Ҳужум узилиб қолди.

15`
Гана тўп назоратини ўз қўлига олмоқда. Лекин хавфли ҳужумлар кўрмаяпмиз.

АҚШ терма жамоаси катта ғазаб билан майдонга тушишганини сезиш қийин эмас. АҚШнинг Гана билан ўз ҳисоб-китоблари бор.

12`
Кристиан оффсайдда қолиб кетганини қанот ҳаками қайд этди.

11`
Шовқин билан бошланган ўйин бироз тинчланди.

Гананинг захира ўриндиғини кўрсатишмоқда. У ерда Кевин-Принц Боатенг, Майкл Эссьен каби футболчилар ўтиришипти. Тушунмадим, нега улар захирада? Менимча, бу икки футболчини ҳам айнан шу савол ўйлантирмоқда.

8`
Гана секин-аста ўз ўйинини изламоқда. Асамов Гьян жамоа етакчиси сифатида жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олиши лозим.

7`
АҚШ ўзини енгил қушдек ҳис этмоқда. Тезкор ҳужумлар ва ўйинда ранг-баранглик кўринмоқда.

5`
Гана жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин стандарт вазиятидан Бойе фойдалана олмади.

4` Ганалик футболчилар нималар руй берганини рости тушунишмади. Учрашув улар учун ғалати бошланмоқда. АҚШ учун эса аксинча!

Мана сизга учрашув дебюти! Ана сизга АҚШ! Тезкорлик билан олдинга борган АҚШ терма жамоаси осонлик билан рақиб жарима майдончасини ёриб ўтди. Демпси ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди!


1` ГОООООООООООООООООООЛ! Демпси!!!!!!


1` Учрашув бошланди! Биз ҳам шарҳни бошладик! Ҳа айтганча, ухлаб қолманг тағин...

Бугунги баҳсни швециялик Жонас Эриксонн  бошқариб боради.

Энди навбат АҚШ давлати мадҳиясига...

Одатдагидек давлат мадҳиялари янграмоқда. Биринчи бўлиб Гана терма жамоаси аъзолари мадҳияни куйлашмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бу гуруҳдаги дастлабки баҳсда "немис машинаси" Португалия армиясини тор-мор келтиришга улгурди. Германия ҳозирча турнир жадвалида пешқадам. Немисларга қайси жамоа "қўшни" бўлишига ушбу баҳс жавоб топиб беради.

Гана ва АҚШ терма жамоалари 2006 ҳамда 2010 йилдаги мундиалда ҳам бир-бирлари билан ўзаро тўқнаш келишган. Иккала баҳсда ҳам Гана америкалик чарм тўп усталарини ранжитиб қўйишган эди. Тақдирни қарангки, бу сафарги мундиалда ҳам бу эски танишлар учрашишмоқда. АҚШ реванш олиш пайида юрибди. Гана эса ўз кучига ишонмоқда. Қолганини эса бир неча дақиқалардан сўнг кўрамиз ва билиб оламиз.

АҚШ терма жамоасининг кийиниш хонаси

Гана жамоаси кийиниш хонаси


Гана етакчилари Эссьен захирада қолган



Аъло кайфият тақдим эта оладиган қувноқ ва зукко "юзерлар" бор экан, учрашувгача зерикиб қолмаслигимиз аниқ! Ҳа айтганча, вақт борида чой ичиб, у-бу нарса тановул қилиб олишларингиз мумкин! Ёки бўлмасам, виртуаль футболда ўз билимингизни ошириб олиш имкониятингиз бор. Керакли юкнинг оғири йўқ деганларидек :-)

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Сизлар билан футбол байрамини навбатдаги қисмини кузатиш учун шаймиз! "Арена дас Дунас" стадионида Гана ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу беллашувни камина Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради. Ўйлаймизки, учрашув келаётгн уйқунгизни бир зумда қочириб юборади. Ҳар ҳолда Эрон - Нигерия беллашувидан қизиқарлироқ кечиши аниқ.

- Ўйин соат 03:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика