RU

Последние новости

18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  0 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  0 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади Новости

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади

"Астон Вилла"даги омадсиз мавсумдан сўнг Филиппе Коутиньо ижара шартномаси асосида Туркияга йўл олади.

Туркиянинг "Галатасарой" клуби бразилиялик футболчига шу ҳафта "Астон Вилла"ни тезда тарк этиш имконини берадиган шартнома таклиф қилмоқда. Истанбул гиганти мамлакатда чоршанба куни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бразилия терма жамоаси футболчисини таркибига қўшиб олмоқчи. "Галатсарой" АПЛ вакилини битимга кўндиришга уринмоқда. Аммо "Вилла" ўтган ёзда Коутиньони бутунлай ўзиники қилиш учун сарфлаган 17 млн фунтнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қайтариб олишни истайди. 

Клубга янги бош мураббий Унаи Эмери тайинлангандан сўнг Коутиньонинг Жанубий Америкага қайтиши мумкинлиги айтилган эди. Собиқ "Ливерпуль" юлдузи жорий мавсумда бирорта гол урмади ва голли узатмани амалга оширмади. У ҳали Эмери қўл остида бирорта ўйин ўтказганича йўқ. 

Коутиньо "Астон Вилла"нинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳафтасига 125 минг фунт ишлаб топади. "Галатасарой" футболчига асосий таркибдан жой ваъда қила олади. Унинг келаси йили еврокубокларда иштирок этиши эҳтимоли юқори.

Филиппе Коутиньо 2022 йилнинг январь ойида "Барселона"дан ижарага олинганди. Ажойиб ярим йилдан кейин футболчи доимий асосда Англия чемпионатига йўл олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика