“Галатасарой” Брумани сотиб олди
04 сен 2013 10:10
Новости
“Галатасарой” Брумани сотиб олди
Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳужумчиси Брума “Галатасарой” клубига ўтди.
18-ёшли Португалия ёшлари терма жамоаси аъзоси туркларга 10 миллион еврога тушди, деб хабар беради “Галатасарой” клуби расмий сайти.
Агар Брума “Галатасарой”да яхши футбол кўрсата олса, “Спортинг” бонус тарзида яна 3 миллион евро олади.
Клуб футболчининг ўзи билан йилига 1 миллион евро маошни ўз ичига олган 5 йиллик шартнома имзолаган.
Илгари Брумага “Челси”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Шальке-04” клублари қизиқишган.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии