RU

Последние новости

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  1 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда Новости

Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда

Бугундан Суперлиганинг 12-тур учрашувларига старт берилади.

Илк тўқнашув Самарқандда "Андижон" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида кечади. 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоаларнинг Суперлига доирасидаги 51-учрашуви ҳисобланади. Ҳозиргача ўтказилган 50 беллашувдан 21 тасида "Бухоро" ғалаба қозонган бўлса, 16 ўйинда "Андижон" зафар қучган. Яна 13 учрашув дуранг билан якунланган.

Сўнгги йилларда устунлик андижонликлар томонида: охирги беш ўйинда тўрт ғалаба ва бир дуранг. Бакаев жамоаси рақибини охирги бор 2019 йил июнь ойида мағлуб этган.

Охирги 5 учрашув натижалари:

27.07.2019 – Андижон 2:0 Бухоро

15.06.2020 – Бухоро 2:2 Андижон

25.09.2020 – Андижон 2:1 Бухоро

23.06.2023 – Бухоро 0:1 Андижон

01.12.2023 – Андижон 1:0 Бухоро

Жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати

"Бухоро"да барқарорлик йўқолган. Бакаев шогирдлари сўнгги 8 ўйинда ғалабага эриша олмаяпти. Охирги бор жамоа 27 март куни 3-турда "Хоразм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозирча 8 очко билан 15-ўринда боришмоқда.

"Андижон"да эса янги босқич бошланган. Хомяков даври якунлангач, жамоа Максим Шацких қўли остида қайта шакллантирилмоқда. Танаффусдан фойдаланган ҳолда жамоа Хўжандда йиғин ўтказди, бир қатор легионер футболчилар Миомир Жюричкович, Мирзад Механович, Ислам Машуков билан хайрлашди. Ҳозирда жамоа 10-ўринда, сўнгги турда "Сурхон" устидан қозонган ғалаба ва Суперкубокдаги ишончли ўйин кайфиятни кўтариб турибди.

Биринчи давра тақвими

"Бухоро":

20.06.2025 – "Нефтчи" - "Бухоро"

29.06.2025 – "Бухоро" - "Шўртан"

04.07.2025 – "Сурхон" - "Бухоро"

"Андижон":

19.06.2025 – "Андижон" - "Қизилқум"

26.06.2025 – "Хоразм" - "Андижон"

05.07.2025 – "Андижон" - "Бунёдкор"

CODE

Беллашув вақти

Учрашув Самарқанддаги "Динамо" стадионида соат 20:00 да старт олади. Қайси жамоа ўз тарихига яна бир зафар ёзади – бу кеча аниқ бўлади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика