RU

Последние новости

19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  0 19:10U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  56 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  1 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  10 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев Новости

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев

Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал Файсали" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, бунга эришдик. Албатта, осон бўлмади. Иккинчи таймнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.

Мезбонлар мухлисларини тушуниб турибман. Улар ўз севимлилари ютишини хоҳлашади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, "Ал Файсали" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватлаб, катта куч беришди. Улар жамоанинг асосий кучи экан. 

Бошида айтганимдек, биз фақат ғалаба учун ўйнадик. "Ал Файсали" дуранг учун ҳаракат қилди, дея олмайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Бу алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. 

Жамоаларимиз кейинги босқичга чиқишга қодир.

Йигитларимиз ОЧЛда ва кўплаб мухлислар олдида ўйнаш тажрибасига эга. Шунинг учун биринчи бўлимда деярли ҳаяжон сезилгани йўқ", – деди Бердиев.

"Насаф" Иордания клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси бўлиб олди. "Аждарлар"нинг кейинги учрашуви Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Баҳс 2 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика