RU

Последние новости

Гакпо АПЛ гранди ҳақида: “Ёзда у ерга ўтмоқчи эдим” Новости

Гакпо АПЛ гранди ҳақида: “Ёзда у ерга ўтмоқчи эдим”

Нидерландия ТЖ ярим ҳимоячиси Коди Гакпо “Манчестер Юнайтед” томонидан унга қизиқиш билдирилганига тўхталди.

“МЮ ҳозирча мен билан алоқага чиқмади. Агар шундай бўлса, унда ўйлаб кўраман. Ёзда у ерга ўтишни ўйлагандим, аммо ҳеч нарса рўй бермади. Энди кутиш ва вазиятни кузатиш қолди”, дейди Гакпо.

23 ёшли футболчи ПСВ сафида 24 баҳсда қатнашиб, 13+18 натижа қайд этмоқда. ЖЧ-2022'да эса у 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ТЖ мундиал чорак финалида Аргентина билан баҳслашади. Улар ўртасидаги учрашув 9 декабрь (23:59) куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика