RU

Последние новости

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  0 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Габриэл Жезус қачон сафга қайтади? Новости

Габриэл Жезус қачон сафга қайтади?

"Арсенал" чемпионлик учун юришида Габриэл Жезуснинг сафга қайтишидан янада кучаяди.

"Тўпчилар" ҳужумчи Габриэл Жезуснинг майдонга қайтиши билан узоқ кутилган Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш учун курашида катта кучга эга бўлади.

Бразилиялик форвард Жаҳон чемпионати чоғида ноябрь ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли шу пайтгача жамоасига ёрдам бера олмаётганди. У Шимолий Лондонга қайтди ва жарроҳлик амалиётидан ўтганидан кейин клуб тиббиёт ходимлари томонидан тикланиш дастурига олинди. 

Энди хабар қилинишича, Жезус кутилганидан анча аввал олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Футболчи келаси ой терма жамоалар ўртасидаги ўйинлар туфайли юзага келадиган танаффус олдидан тайёр бўлиши мумкин.

Ички лига ўйинлари "Арсенал" учун 19 мартдаги "Кристалл Пэлас"га қарши баҳсдан кейин кичик муддатга тўхтатилади ва айнан мана шу ўйинда Жезус майдонда ҳаракатланиши мумкин.

Бундан олдин Лондон клуби бир қатор муҳим ўйинларни ўтказади. Дастлабки иккитаси шу ҳафтада қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Эвертон" ва "Борнмут"га қарши бўлиб ўтади.

Жамоа устози Микель Артета ҳафта охирида "Лестер" устидан зафар қучилган ўйин олдидан юлдуз ҳужумчининг тикланиши борасида қисқача маълумот бериб ўтган эди: "Унинг ҳолати яхшиланиб бормоқда. Майдонда кўпроқ ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Унинг тиззасида оғриқ пайдо бўлмаяпти, бу чинданда ижобий ҳолат".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика