RU

Последние новости

15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  0 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон ярим финалда Новости

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон ярим финалда

Вьетнам-2014 чорак финали доирасида Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Ливанни 6:2 ҳисобида мағлуб этган терма жамоамиз ярим финалга йўл олди. Финал остонасида бизга Эрон-Вьетнам баҳси ғолиби рақиблик қилади.

Ўзбекистон - Ливан
6:2

Голлар: Андрей Шлема 10, Дилшод Рахматов 25, 32, Шуҳрат Тожибоев 26, Фарход Абдумавлонов 30, Артур Юнусов 30 - Аҳмад Эл-Дин 38, Мустафа Серҳан 40

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 3.Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев.

Ливан: (бошланғич таркиб) 16.Тарек Таббоуш, 5.Аҳмад Эл-Дин, 3.Карим Абу Зеид, 9.Муҳаммад Кобеиссий, 15.Али Даер.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 1.Ҳуссеин Ҳамадани, 4.Муҳаммад Осман, 2.Кассем Эззедин, 7.Ҳассан Зеитоун, 6.Али Рмаити, 12.Муҳаммад Эл-Ҳаж, 14.Мустафа Серҳан, 13.Боутрос Заҳиа.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Рахматов 20 - Мустафа Серҳан 26


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ливан ҳам гол урди, қуруқ бўлмасин дейишди.

33' Ливанликлар шокда, улар ўйиндаги бундай бурилишни кутишмаганди. Кусто ҳайратда.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйди.

32' Гоооооооооллллл, Дилшод Рахматовдан дубл.

31' Гоооооооолллл, "Қирол Артур" ўз зарбаси билан Ливанни нокаутга учратди, 5:0.

30' Гооооооооолллл, Абдумавлоновввв, 4:0.

Терма жамоамиз сардори ҳисобни йириклаштирди, энди ҳотиржамликка берилмаслик зарур.

26' Гооооооооллллл!!! Шуҳрат Тожибоев, 3:0.

25' Гооооооолллл!!! Дилшод Рахматов, 2:0.

Иккинчи бўлим бошланди. Футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Биринчи бўлим тугади.

17' Дилшод Рахматов ва Даврон Чориевлар йўқ жойдан вазият яратишди, афсуски якун етишмади.

14' Ливан тўпни ўзида сақлаб турибди, бизникилар эса ҳимояланишмоқда.

13' Шуҳрат Тожибоев бирга бир имкониятдан фойдалана олмади.

12' Ливан футзалчиларимизни ўз дарвозалари атрофида сиқиб қўйди.

11' Рақибларимиз чиройли ҳужум ташкил этишди, Рустам Умаровга тасанно!

Чемпионатимизнинг амалдаги тўпурари учрашувда ҳисобни очди.

10' Гооооооооллллллл, Андрей Шлемааааа, 1:0.

Ўйин бокс жангини ёдга солмоқда, кетма-кет зарбалар.

7' Жамоалар эҳтиёткор футболни унутишди, буёғи очиқ футбол бўлмоқда.

3' Ҳар икки жамоа ҳам ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди, тўпни назорат қилишга уринишмоқда.

Ўйин бошланди.

Жамоалар ҳозир ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

Ўйин 16:30 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика