RU

Последние новости

17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  1 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  5 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  14 15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  2 15:20Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт учрашуви галереяси  0 15:03Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради  22 14:51Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"  0 14:26"Локомотив" ўртоқлик учрашувида "Хоразм"ни енгди  4 14:03Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум  16 14:01"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди  3 13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  6 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  11 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси Новости

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, учинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Одатга кўра, кечаги куннинг энг яхшиларини ва рамзий жамоасини тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Локомотив” – “Когон” 2:2

Бу учрашувда биринчи бўлимдан кейин когонликлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, лекин футзалда 2-3 та тўп фарқини бемалол йўққа чиқарса бўлади. “Темирйўлчилар” иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлларига олишди ва бир очкони қўлга киритишди.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Ўзбек футзали юлдузларидан бири бўлган “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Абдулла Бўриев ўйин пайти жуда ҳам қизиққон инсонга айланади. Кеча Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бўлган баҳсда бир қарашда ҳаммаси яхши давом этаётган паллада учрашув ҳаками йўл қўйган хато ўйин тизгинини издан чиқариб юборди. Табиийки, “қалдирғочлар”нинг зарарига чиқарилган хато қарор клуб мураббийининг жунбушга келишига сабаб бўлди.



Энг яхши ўйинчи: Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”)

“Локомотив” етакчиси кечаги баҳснинг биринчи бўлимида рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида ўнг елкасидан жароҳат олди. Бир неча дақиқалик текширувдан кейин у ўйинга қайтди, лекин учрашувни елкасидаги оғриқ билан давом эттирди ва гол ҳам урди. Жамоасининг қийин вазиятдан чиқиб кетишида Фарҳод Мирахматовнинг ҳиссаси катта бўлди.



Энг чиройли гол: Константин Свиридов (“Олмалиқ”)

Олмалиқликлар учун жуда ҳам қийин кечган ўйинда Свиридов ўз жамоасини руҳлантирувчи голларни киритди. Унинг иккинчи голи чирой бобида кечаги голларнинг барчасини ортда қолдирди. Бурчакдан ерлатиб узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозабоннинг шундоққина пешонасидан жойлаб қўйиш ҳар куни ҳам бўлавермайди.



Энг яхши дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)

Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, ниҳоят “шерлар” ғалаба қозонишди. Элёр Самадов эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг бир неча бор қийин зарбаларни бартараф этиши клубининг муҳим ғалабани қўлга киритишига сабаб бўлди.



Энг яхши жамоа: “Ардус”

Кечаги учрашувлар давомида энг мазмунли ва ишончли ўйинни айнан “Ардус” кўрсатди. Клуб бир текис ва тартибли ўйин намойиш этмоқда. Дилшод Ирсалиев ҳамда Артур Юнусов каби юлдузларнинг жамоага қайтиши “Ардус”ни яна фаворитлар қаторига киришини таъминлади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги ўйинда “қалдирғочлар” биринчи бўлиб тўп киритганларига қарамай мағлуб бўлишди. Бунинг устига, ҳисоб тенг бўлиб турганда дабл пенальтидан фойдалана олишмади. Яна бир нечта вазиятларда “Насаф” посбони Аҳмад Бойхонбоев ўзини кўрсатди.

Биринчи тур, учинчи кунида ўтказилган ўйинлардан тузиб чиққан рамзий жамоамиз қуйидагича:

Дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”), Ойбек Полвонов (“Насаф”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Илнар Бахтиев (“Пахтакор”), Даврон Валижонов (“Бунёдкор”), Соҳиб Нарзуллаев (“Когон”), Элдор Хошимов (“Ардус”)


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика