RU

Последние новости

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Футзал. U-20 Осиё чемпионати саралашидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

Футзал. U-20 Осиё чемпионати саралашидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1-4 декабрь кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "А" гуруҳи мураббийлари Абдулраззоқ Момрак (Афғонистон), Гуванч Канаев (Туркманистон) ва Ҳамид Шандизий Муқаддам (Эрон) иштирок этишди.

"Барчага алангали салом. Марказий Осиё жамоалари бу ерда йиғилганидан хурсандман. Ўзбекистонга меҳмондўстлик учун раҳмат. Бу ерга келишдан олдин Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказиб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Осиё чемпионати саралашига тайёрмиз", - дейди Афғонистон бош мураббийи.

"Бу мусобақага барча жамоа ўзининг яхши томонларини кўрсатишга уринади. Биз бу ерга келишдан олдин Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги Олимпиада баҳсларида иштирок этиб қайтдик. Гуруҳдаги рақибларимиз анчагина яхши салоҳиятга эга жамоалар. Афғонистон шаклланган жамоа. Туркманистон эса шаклланаётган жамоа ҳисобланади", - дейди Эрон бош мураббийи.

"Ўзбекистонда бизни ажойиб тарзда кутиб олишди. Саралаш баҳсларига яхши йигитларни йиғдик. Кучли гуруҳда ўйнаймиз, яхши ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Туркманистон бош мураббийи.

- Катта Эрон терма жамоаси одатга Осиё чемпионатида иштирок этаётганда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради. Сизларнинг мақсадингиз қандай?
Эрон бош мураббийи: - Тўғри Эрон миллий терма жамоаси Жаҳонда кучли ҳисобланади. Бизнинг бу саралашда ўз мақсадларимиз бор. Осиё чемпионатига йўлланма олиш билан бирга катта Эрон терма жамоасига янги футзалчиларни етказиб бериш.

- Тошкентга келишдан аввал Тожикистон билан иккита ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозондингиз. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятларни кўп дейиш мумкинми?
Афғонистон бош мураббийи: - Эрон ўтган U-20 Осиё чемпионатида чемпион бўлган қудратли жамоа ҳисобланади. Аммо биз ҳам Афғонистонда футзал ривожланаётганини кўрсатишга уринамиз.

- Сиз олиб келган жамоа қандай йиғилди? Ёшлар учун алоҳида чемпионат борми?
Туркманистон бош мураббийи: - Йўқ. Бизда ёшлар учун алоҳида чемпионат йўқ. Биз мусобақа ўтказдик ва ўзини кўрсатган ёшларни терма жамоага тўпладик.



Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "B" гуруҳи устозлари Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон), Мустафо Афшори (Тожикистон) ва Нуржан Жетибаев (Қирғизистон) қатнашишди.

"Ўзбекистонда шундай мусобақа бўлиб ўтаётганидан хурсандмиз. Барча жамоаларга омад тилаймиз. Ҳар бир жамоага ўз олдига қўйган мақсадга эришишига тилакдошман", - дейди Баҳодир Аҳмедов.

"Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ушбу саралаш баҳсларида иштирок этаётганимиздан хурсандман. Тожикистон футзалини кўрсатишга уринамиз. Осиё чемпионати финал босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Тожикистон бош мураббийи.

"Бу ерга катта тайёргарлик билан келдик. Барча жамоаларга омад тилаймиз", - дейди Қирғизистон бош мураббийи.

- Олдинги Осиё чемпионатидан олдин испаниялик Хосе Мария Мендес бу ёшдаги жамоа Республика бўйича учун алоҳида йиғин ўтказиб маҳоратли футзалчиларни йиғиб олганди. Бу сафар қандай бўлди?
- Тошкентда ёшлар мусобақа бўлиб ўтди. Мана шу мусобақада яхши ўйнаган йигитларни терма жамоага жалб қилдик, - дейди Баҳодир Аҳмедов.  

- Ўз вақтида Мендес бошчилигидаги ёшлар терма жамоасининг 80 фоизи олий лигада ўйнарди. Бугунги кунда мазкур жамоанинг неча фоизи Суперлигада ўйнамоқда?
Баҳодир Аҳмедов: 
- 15 фоиз футзалчи Суперлигада ўйнади.

- Тошкентга келишдан аввал Афғонистонга икки ўйинда имконият бой берилди? Хулоса чиқарилдими?
Тожикистон устози: - 
Албатта, камчиликларимизни кўриб олдик. Биз учун жуда фойдали ўртоқлик ўйинлари бўлди.

- Сизларда ушбу жамоани йиғиб олиш қандай кечди?
Қирғизистон: - 
Бу ёшдаги футзалчилар ўртасидаги чемпионат йўқ. Бу йигитларни Суперлигадан териб олдик. Терма жамоа асосини икки клуб ташкил этади.

- Бу жамоада сизга кимлар ёрдам бермоқда?
Баҳодир Аҳмедов: - 
Менга Нодир Элибоев ва Рустам Умаров ёрдам беришмоқда.

- Қирғизистон Суперлигасида бир нафар ёш футзалчи ўйнаши мажбурий қилиб қўйилди. Бу янгилик қанчалик ёрдам беради?
Қирғизистон мураббийи: - 
Бу янгилик албатта яхши. Сабаби ёш ўйинчида ўйин амалиёти бўлади.

- Сизнингча учта йўлланма қайси жамоаларга насиб қилади?
Баҳодир Аҳмедов: - 
Ҳар бир жамоа истайди. Менимча Ўзбекистон ва Эрон чиқса керак. Учинчи жамоани билмайман (кулади).

Қирғизистон мураббийи: - Барча жамоада имконият тенг. Айни пайтда олти жамоа уч йўлланма учун даъвогар.

Тожикистон мураббийи: - Йўлланма учун барча ҳаракат қилади. Ўша учта йўлланмадан бири бизга тегишига умид қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика