Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - ярим финалда!
22 мая 2017 19:13
Новости
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - ярим финалда!
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистонга қарши баҳс ўтказди. Кескин ўтган учрашувнинг асосий вақтида 6:6 ҳисоби қайд этилди.
Қўшимча таймларда эса вакилларимиз дастлаб гол ўтказиб юборишларига қарамай якунда 4:1 ҳисобида зафар қучиб ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди. Умумий ҳисоб 10:7!
Ўзбекистон ёшлари энди ярим финалда Ироқ билан беллашади. Бугун Ироқ Японияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Иккинчи ярим финалда эса Таиланд ва Эрон ўзаро беллашишади.
Ярим финал ўйинлари 24 май куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон - Ироқ учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олса, Таиланд - Эрон баҳси икки соат олдин бошланади.
U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал, 22.05.2017
"Hua Mark Indoor Stadium", 17:00
Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20 - 10:7
Голлар: Х.Эркинов 10, А.Усмонов 10, 17, 47, 48, 49, 50, Х.Нишонов 11, Б.Ризаев 12, С.Миршарофов 37 - А.Темужин 8, Б.Баттулга 9 (дабл пенальти), Э.Бат-Оргил 12, Т.Ганзориг 16, 35, Б.Ризаев 33 автогол, Йесуҳеи 46.
Амалга оширилмаган дабл пенальти: Б.Баттулга 15
Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 12.Суннатжон Анваров, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.
Мўғулистон U-20 (биринчи бешлик): 14.Пуревдорж Бадамсережид, 4.Эрденебат Бат-Оргил, 7.Батбаатар Баттулга, 10.Тсолмонбаатар Ганзориг, 11.Алтансуҳ Темужин.
Захира: 1.Кҳишигбаатар Билегдемберел, 2.Гарамбазар Банзрагҳ, 3.Мунзул Мунтенкер, 5.Баянсаиҳан Энҳсаиҳан, 6.Эрден-Ундраҳ Баттогтоҳ, 8.Билгуун Тсетсегма, 9.Йесуҳеи Ойунбилег, 12.Тувшинтуг Ууганбаяр, 13.Тсогт-очир Жаргалтуя.
Четлатишлар: Ҳусниддин Нишонов 15 - Эрденебат Бат-Оргил 22, Йесуҳеи 50



Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии