RU

Последние новости

16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  0 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  2 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  6 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  7 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Ўзбекистон гуруҳда биринчи бўла олади" Новости

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Ўзбекистон гуруҳда биринчи бўла олади"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланган ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда мен Малайзияда семинарда иштирок этаяпман. Қуръа ташлаш жараёнини шу ердан туриб катта ҳаяжон билан кузатиб бордим.

Менимча Ўзбекистонга осон бўлмайди. Сабаби бу Осиё чемпионати, унда кучсиз жамоалар иштирок этмайди. Барча жамоалар максимал тайёргарликка эга бўлиб Тошкентга келишади. Лекин шахсий фикрим, Ўзбекистон ўз гуруҳидан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқа олади. Чунки бизнинг футзалчиларнинг ҳозирги кундаги тажрибаси ва кучи гуруҳдаги жамоалардан анча баланд деб биламан.

Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўриш менинг орзуим. Ўйлайманки 2016 йилда бу орзуимга эришаман.



- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ливан ва Қирғизистонга қарши кўп ўйинлар ўтказганмиз. Саудия Арабистони терма жамоаси Осиё чемпионатига илк бор чиқди. Бу жамоа иштирокидаги битта ўйинда ҳакамлик қилгандим. Арабларнинг маҳаллий футзалчилари у қадар кучли эмас. Лекин кўп араб жамоалари ҳозирда чет элик ўйинчиларни терма жамоаларига жалб этиш орқали кучайишмоқда. Асосан бразилияликлар маҳаллийлаштирилмоқда", - дейди ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика