RU

Последние новости

03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: “Осиё ва Европа ўртасида ҳакамлар алмашинуви бор” Новости

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: “Осиё ва Европа ўртасида ҳакамлар алмашинуви бор”

Бу йил Вьетнамда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатида нафақат ўйинчиларимиз, балки ФИФА тоифасидаги реферийимиз Шуҳрат Пўлатов ҳам иштирок этди.
Биз эса Шуҳрат Пўлатовни суҳбатга чорладик.

-   Вьетнам ташкилий томондан Осиё чемпионатини қай даражада ўтказа олди?
-   Умуман олганда Хо Ши Мин шаҳрига учинчи маротаба боришим бўлди. Бу шаҳарнинг имкониятларини, қандай кутиб олиши, қандай кузатиши, мусобақани қандай ўтказишини яхши билардик. Қитъа биринчилиги бошқа даража ҳисобланади, шунга қарамай Вьетнамнинг тайёргарлиги жуда яхши бўлди. Ўйинлар олдинги кичик турнирларда бўлгани иккита мажмуада ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларини ўтказган Университет стадиони (“Ton Duc Thang University Stadium”)ни қайтадан қуришибди. Жуда катта мажмуа, ҳакамлар хонаси, жамоалар хонаси, матбуот вакиллари учун мўлжалланган жойлар ҳаммаси аъло даражада, кийиниш хоналари кенг ва шинам, барча қулайликларга эга. Меҳмонхоналар борасида ҳам ҳудди шундай ижобий фикрларни билдириш мумкин. Турнирда биз билан бирга иккита европалик ҳакамлар ҳам ишлашди. Улар европада ўзларига яратиб бериладиган шароитлар қандай бўлса, Хо Ши Минда ҳам ўшандай шарт-шароит яратилганини таъкидлашди.



-   Нима учун Осиё чемпионатида европалик ҳакамлар ҳам ишлашди?
-   Сабаби, Осиё ҳамда Европа ўртасида шундай келишув бор, яъни ҳар иккала қитъада ўтказиладиган мусобақаларда иккала қитъа ҳакамлари бор ишлашади. Бу футзал ҳакамларининг малакасини янада ошириш мақсадида қилинган тадбир. Бу келишув 2012 йилги Осиё чемпионатидан буён кучда. Ўшанда ҳам Англия ва Финляндиядан иккита ҳакам келиб биз билан бирга ишлаганди. Бу сафар эса Хорватиядан Саша Томич ҳамда Испаниядан Фернандо Лумбрераслар Осиё чемпионати ўйинларини бошқаришди. Улар охирги Европа чемпионатининг финалини бирга бошқаришган. Шунинг ўзиёқ бу икки ҳакамнинг ниҳоятда кучли эканлигини кўрсатиб турибди.

Осиёда футзал ҳакамлари доимий тарзда Малайзияга бориб малакавий семинарларда иштирок этишади. Малайзияда ҳам испаниялик инсруктр Педро Галанд семинарларни олиб боради.

-   Вьетнамда терма жамоамизнинг ўйинларини кузатдингиз. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қайд этган натижанинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?
-   Жамоамиз янги ўйинчилардан иборат ёш жамоа ҳисобланади. Баҳодир Аҳмедов ҳам яқиндагина ўйинчилик фаолиятини тугатиб мураббийликка ўтган ёш мутахассис. Лекин у жуда ҳам яхши жамоа шакллантира олди, буни қайд этилган натижанинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Йигитлар олдиларига қўйган мақсадни ортиғи билан бажаришди, улар яхши пайтда ҳам, оғир вазиятда ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Бу йўлда мураббийлар штаби, терма жамоа менежери, шифокор, хуллас ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилди.

-   Ҳакамлик ишингиздан кўнглингиз тўлдими?
-   Хо Ши Миндан ҳурсанд бўлиб қайтдик, у ерда еттита ўйинни бошқардим.
Терма жамоамиз чорак финалда ғалаба қозонганидан сўнг мен учун Вьетнамдаги иш ўз якунига етган эди. Сабаби, ярим финалга йўл олган мамлакатларнинг ҳакамлари мусобақадаги фаолиятларини тугатишар эди. Лекин, мен оддий мухлис сифатида охирги кунгача Хо Ши Минда қолдим. Учинчи ўрин учун ўйиндаги ғалабадан сўнг ўйинчиларимиз билан бирга ҳурсанд бўлиб уларнинг медалларини ҳам тақиб кўрдик. Футзалчиларимизнинг қувонч кўз ёшларини ҳам кўрдик.

Биринчи турда Қирғизистон билан дуранг қайд этилгани терма жамоамизнинг фойдасига хихмат қилди деб ўйлайман. Чунки, ана шу ўйиндан сўнг ўйинчиларимиз ўзларига келиб олишди.



-   Норасмий турнирларда ҳам қатнашиб турасизми?
-   Турли хил мамлакатларда ўтказиладиган кичик турнирларда жуда кўп бор қатнашамиз. Охирги марта ўтган йили Қувайтда ўтказилган турнирда қатнашган эдим. Ўшанда Осиё, Европа, Африка, Жанубий Америка қитъаларидан жами 20 та футзал жамоалари ташриф буюришган эди. Ўйинларни эса 2012 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳакамлар бошқариб боришган эди. Турнирнинг ташкилий ишларига аъло баҳо қўйиш мумкин. Бизда ҳам шунга ўхшаш турнирларни ўтказиб туриш керак, буни жуда катта фойдаси бор.

-   Футзалда ҳакамлар борасида кадрлар муаммоси бор, ёш ҳакамларни тайёрлашга қанчалик эътибор қаратилмоқда?
-   Бу фикрга қўшиламан, чунки футзалда нафақат ҳакамлар, балки бошқа мутахассислар ҳам кўп эмас. Бошқа томондан биз ҳам оз вақт ичида ФИФА ҳаками бўлиб қолмаганмиз. Бунга бир неча йиллар керак бўлади.

ФИФА ҳаками бўлиш учун инглиз тилини билиши, ўз мамлакатининг олий лигасида камида икки йил ҳакамлик қилган бўлиши, ёши 25 дан ўтган бўлиши каби бир қанча талаблари бор. Ҳозирда Сергей Петров ФИФА ҳакамиликка давогар ва у махсус талабларни бажармоқда. Бундан ташқари, Искандар Зоитов ҳамда Умид Пўлатовлар ҳам ФИФА ҳаками бўлиш учун номзод ҳисобланишади.

Аслида ФИФА ҳар йили камида 3-4 та номзод беришимизни сўрайди, лекин унинг талабларига тўғри келадиган ҳакамларимиз кўп эмас. ФИФАла ҳакамликни бошлаш учун 25-35 ёш оралиғида бўлиш лозим, 45 ёшда эса тугатишади. Ўзбекистон чемпионатида эса 48 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика