RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 3:4 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  6 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари Новости

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойидан эътиборан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми старт олади.

“2021/22 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти” 10.1-бандида кўрсатилгандек, футзалчиларни мусобақаларга рўйхатдан ўтказиш 2021 йилнинг 2 августидан 2021 йилнинг 6 октябрь кунига қадар давом этади. Қишки трансфер ойнаси эса 2022 йилнинг 17 январидан шу йилнинг 12 февралига қадар очиқ бўлади.

2021 йил 1 октябрь кунидан 6 октябрь кунигача футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашувчи жамоалар учун тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари сифатида қайд этилган.

 

Жамоаларнинг рўйхатдан ўтиш тартиби қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1 октябрь (9:00 — 13:00) — АГМК

1 октябрь (14:00 — 18:00) — “Максам-Чирчиқ”

2 октябрь (9:00 — 13:00) — “Динамо”

2 октябрь (14:00 — 18:00) — “Нефтчи”

3 октябрь (9:00 — 13:00) — “Навбаҳор”

3 октябрь (14:00 — 18:00) — “Насаф”

4 октябрь (9:00 — 13:00) — “Металлург”

4 октябрь (14:00 — 18:00) — “Строитель Зарафшон”

5 октябрь (9:00 — 13:00) — “Локомотив”

5 октябрь (14:00 — 18:00) — “Бунедкор”

6 октябрь (9:00 — 13:00) — “Пахтакор”

6 октябрь (14:00 — 18:00) — “HUAXIN-Жиззах”.

 

Бунда 7 октябрь барча футзал жамоалари учун рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни сифатида белгиланади. Яъни, трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 6 октябрда тузилган меҳнат шартномаларини 7 октябрь куни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади. Жамоалар дам олиш кунларидан ташқарида, аниқроғи, 1 октябрь санасига қадар ҳам рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими санасига тез орада аниқлик киритилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика