RU

Последние новости

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари Новости

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойидан эътиборан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми старт олади.

“2021/22 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти” 10.1-бандида кўрсатилгандек, футзалчиларни мусобақаларга рўйхатдан ўтказиш 2021 йилнинг 2 августидан 2021 йилнинг 6 октябрь кунига қадар давом этади. Қишки трансфер ойнаси эса 2022 йилнинг 17 январидан шу йилнинг 12 февралига қадар очиқ бўлади.

2021 йил 1 октябрь кунидан 6 октябрь кунигача футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашувчи жамоалар учун тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари сифатида қайд этилган.

 

Жамоаларнинг рўйхатдан ўтиш тартиби қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1 октябрь (9:00 — 13:00) — АГМК

1 октябрь (14:00 — 18:00) — “Максам-Чирчиқ”

2 октябрь (9:00 — 13:00) — “Динамо”

2 октябрь (14:00 — 18:00) — “Нефтчи”

3 октябрь (9:00 — 13:00) — “Навбаҳор”

3 октябрь (14:00 — 18:00) — “Насаф”

4 октябрь (9:00 — 13:00) — “Металлург”

4 октябрь (14:00 — 18:00) — “Строитель Зарафшон”

5 октябрь (9:00 — 13:00) — “Локомотив”

5 октябрь (14:00 — 18:00) — “Бунедкор”

6 октябрь (9:00 — 13:00) — “Пахтакор”

6 октябрь (14:00 — 18:00) — “HUAXIN-Жиззах”.

 

Бунда 7 октябрь барча футзал жамоалари учун рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни сифатида белгиланади. Яъни, трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 6 октябрда тузилган меҳнат шартномаларини 7 октябрь куни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади. Жамоалар дам олиш кунларидан ташқарида, аниқроғи, 1 октябрь санасига қадар ҳам рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими санасига тез орада аниқлик киритилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика