RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Футзал. Ўзбекистон термаси Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё чемпионатига чиқди Новости

Футзал. Ўзбекистон термаси Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё чемпионатига чиқди

Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом эттирилди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Туркманистонга қарши баҳс олиб бориб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур учрашувдан аввал эса Қирғизистон термаси Непални 5:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.

Демак, сўнгги тур олдидан иккита ғалабага эришган Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасига эга бўлди. Қирғизистон футзалчилари ҳам иккита ғалабага эришган ҳолда ОЧ чиптасини қўлга киритишди.


Футзал бўйича ОЧ саралаши

“А” гуруҳи, 2-тур 

16 октябрь, душанба

Туркманистон – Ўзбекистон 2:4

Голлар: Аллаберди Мередов (37, дабл пенальти), Аннагулиев (38) – Илҳом Ҳамроев (13), Артур Юнусов (21), Фарҳод Абдумавлонов (25), Даврон Чориев (27)

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.

Захира: Акмал Ҳазратқулов, Анасхон Раҳтамов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ҳамроев, Давронжон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов.

Огоҳлантиришлар: Равшан Ўзормуҳаммедов (10) – Даврон Чориев (6), Артур Юнусов (30)

Четлатиш: Қодир Беренов (31)


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Непални 14:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.  Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишга келди.

Сўнгги турда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон билан гуруҳдаги етакчилик учун курашади. Ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйинда Непал ва Туркманисдан ўзаро куч синашади.

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 

18:00  Туркманистон – Непал

Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика