RU

Последние новости

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  7 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғинини якунлади.

Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди. Навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6 сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Унда Жаҳоннинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этади. Осиё вице-чемпиони – Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унга гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалари рақиб бўлади.

 “А” гуруҳи ўйинлари тақвими:
10 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь, 4:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН – Панама

10 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан 11 сентября, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Колумбия–Португалия

13 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 4:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Панама – Португалия

13 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Колумбия– ЎЗБЕКИСТОН

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Панама – Колумбия

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)
Ивана де Бедуа мажмуаси, Медельин шаҳри
Португалия– ЎЗБЕКИСТОН

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика