RU

Последние новости

12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  3 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  2 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  6 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  20 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими? Новости

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими?

Хабарингиз бор, 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича 15-Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Гуруҳимиздан Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея жамоалари жой олишган.

Кўпчилик Ўзбекистон ўлим гуруҳига тушган деб ҳисобламоқда. Сабаби мухлислар Япония ва Жанубий Корея деганда доим кучли жамоани кўз олдиларига келтиришади. Тўғри Япония худди футболда бўлгани каби нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Аммо Жанубий Корея футзал терма жамоаси футболдаги каби кучга эга эмас. Биз рақибни ерга урмоқчи эмасмиз шунчаки Жанубий Кореяни футзалдаги натижаларини келтирмоқчимиз холос.


Жанубий Корея терма жамоаси ҳеч қачон Осиё чемпиони бўлмаган. Энг юқори натижаси иккинчи ўрин. У ҳам олис 1999 йилда қўлга киритилган. 2001 ва 2002 йилларда корейслар мос равишда 3 ва 4-ўринни эгаллашган. Кейинги икки Осиё чемпионатида жамоа чорак финалга қадар етиб борган. Кейинги 5та қитъа чемпионатида корейслар гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. 2016 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати эса Жанубий Кореясиз ўтди. Жамоа саралашдан ҳам ўта олмади.

Шу боис гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогарлар сифатида Япония ва Ўзбекистонни айтиш мумкин. Жанубий Корея айни пайтда ФИФА рейтингида 71-ўринда. Қўшниларимиз Тожикистон эса 72-поғонадан жой олишган. Ўзбекистон дунёда 26-ўринда, Япония эса 15-ўринда жойлашган.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси 4 марта Осиё вице-чемпиони бўлган. Икки марта 3 ва бир марта 4-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда терма жамоамиз таркиби анчагина ёшартирилган ва янги футзалчилар етишиб чиқишмоқда. Кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи Осиё чемпионати бўлади.

Бу мақола орқали осонлик билан гуруҳдан чиқамиз демоқчи эмасмиз. Ҳар бир жамоа футзалчилари ўз юртлари шаъни учун курашишади, шунчаки мағлуб бўлиш учун ҳеч ким Осиё чемпионатига келмайди. Шунчаки Жанубий Корея футболдаги каби кучли эмаслигини мухлисларимизга тушунтирдик холос.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика