RU

Последние новости

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди Новости

Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичидан ўрин олган охирги учрашувни ўтказди.


Саралаш мезбони Қирғизистон билан кечган баҳсда вакилларимиз 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоамиз аввалига 0:3 ҳисобида ортда бораётганди, бироқ учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида иккита тўп киритишга муваффақ бўлдик. Рақиб дарвозасига урилган голлар Ҳусниддин Нишонов ва Илҳом Ҳамроев номига ёзилди.

Бугун гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик ва Осиё чемпионатига йўл олдик. Маъумки, Осиё чемпионати саралаш босқичи жамоаларни 8та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказиляпти ва жами 31та терма жамоа қатнашяпти.

7та гуруҳга жамоалар тўрттадан бўлинган ва биттта гуруҳда учта жамоа бор. Саралаш форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан ғолиб (8та жамоа) ва энг яхши 7та иккинчи ўрин эгалари Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади.

Битта гуруҳда учта жамоа борлигини ҳисобга олсак, бу ҳолат бошқа гуруҳларга ҳам таъсир кўрсатади ва энг яхши иккинчи ўрин эгаларини аниқлаб олишда бошқа гуруҳлардаги тўртинчи ўринни олган жамоалар билан ўйин натижаси бекор қилинади. Яъни, фақат учталик ҳисобга ўтади.

Шундан келиб чиқиб айтганда, бизнинг гуруҳда Фаластин охирги ўринни эгаллади ва бу жамоани 7:1 ҳисобида ютганимиз бекор қилинади. Кейинчалик Шарқий Тиморни ҳам 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, Қирғизистонга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлдик. Яъни тўплар нисбатимиз +5 кўринишда ва ҳисобимизда 3 очко бор.

Иккинчи ўринни олганлар орасида 3 очко ва +5 яхши кўрсаткич бўлади ва Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё чемпионатига йўл олганини англатади. Биздан ташқари Жанубий Корея, Тожикистон, Ливан ва Малайзия ҳам иккинчи ўрин билан қитъа биринчилиги чиптасини қўлга киритди. Яна учта жамоа номи кейинроқ маълум бўлади. 

Навбатдаги Осиё чемпионати келаси йилнинг 27 январь - 7 февраль кунлари Индонезия пойтахти Жакартада бўлиб ўтади. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика