RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди Новости

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон спорт мажмуасида футзал бўйича миллий чемпионат совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизда футзалнинг ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшгани учун қуйидаги инсонларга миннатдорчилик тариқасида кичик кубоклар топширилди.

1. Жўрабек Шаймардонов ("Ардус" клуби директори)
2. Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи)
3. Рустам Абдиев ("Турон-С" бош мураббий)

Шундан сўнг мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди.

Андрей Шлёма 30та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Энг яхши дарвозабон деб "Дўстлик-AIN" посбони Акмал Хазратқулов топилди. "Локомотив" вакили Артур Юнусов якунига етган чемпионатнинг энг яхши футзалчиси сифатида тан олинди.

"Бунёдкор" клуби ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида тақдирланди.

Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси чемпионат ва кубок баҳсларини ёритиб боргани учун Спорт ТВ, "Ўзбекистон футболи" газетаси ва "championat.asia" сайтларига миннатдорчилик билдирди ва диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тақдирлаш маросими сўнггида "Турон-С" футзалчиларига бронза, "Дўстлик-AIN" футзалчиларига кумуш, "Локомотив" футзалчиларига эса олтин медаллари топширилди.

Шу тариқа, 18-миллий чемпионат ўз якунига етди. Энди май ойида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида иштирок этади.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика