RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  5 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  27 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  53 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

Футзал: Ўзбекистон бугун Эронга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади Новости

Футзал: Ўзбекистон бугун Эронга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Эроннинг Машҳад шаҳрига етиб келди.

Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур йиғин давомида 28 ҳамда 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ўйинлардан олдин ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида ОАВ вакиллари билан учрашдилар ва бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳам, Эрон терма жамоаси устози Муҳаммад Нозималшари ҳам мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам сентябрь ойида Колмубияда старт оладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик жараёнини ўтаб беришини таъкидлашди. Эслатиб ўтамиз, айнан Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари Тошкентда ўтказилган футзал бўйича сўнгги Осиё чемпионати финалчилари ҳисобланишади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур қитъа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Эрон терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг Осиёнинг энг кучли жамоаси номини яна ўзларига қайтариб олишган эди.

Маълумот учун, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 28 август куни бўлиб ўтади. Учрашуви маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 17:30)да бошланади.

Эронга қарши илк ўйин олдидан ўтказилган машғулотларда Хосе Мария Мендез турли хил тактик схемаларни синовдан ўтказди ва асосий эътиборини қарши ҳужумга қаратди. Тошкентда ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи мазкур тактикани Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам синовдан ўтказишини айтиб ўтган эди. Боиси, гуруҳ босқичидаги рақиблар – Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоалари асосий эътиборини ҳужумга қаратадиган жамоалар тоифасига киради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика