RU

Последние новости

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  13 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди Новости

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди

Бугун, 1 октябрь куни Футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Бироз аввал биз жой олган "B" гуруҳи доирасида икки қўшнимиз Тожикистон ва Туркманистон ўзаро рўбаро келди. Унда 8:5 ҳисобида ғалаба қозонган тожиклар гуруҳда иккинчи ўрин ва плей-офф йўлланмасини нақд қилишди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Тожикистон 2-ўрин билан чорак финалга йўл олди

Бу хабарда эса сиз Ўзбекистон - Баҳрайн ўйинидан матнли трансляцияни кузатиб бордингиз.

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

"B" гуруҳи

3-тур, 01.10.2022

Ўзбекистон – Баҳрайн 6:1

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 16.00

Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Гонконг)

Таймкипер: Фаҳад Бадир Алҳосани (БАА)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: Э.Тўлқинов 6 (Д.Раҳматов), А.Усмонов (Э.Тўлқинов) 20, (С.Жўраев) 30, М.Одилов (И.Ропиев) 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов (Э.Тўлқинов) 27 - Аммар Ҳасан Али 35

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1.Рустам Умаров (с), 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Баҳрайн (дастлабки бешлик): 13.Сайид Фадҳел Радҳи Мажид Радҳи Маҳфуз, 4.Фалаҳ Аббос Иса Маҳди Али Юсуф, 6.Аммар Ҳасан Али Майҳад Али, 8.Муҳаммад Радҳи Муҳаммад Носир Муҳаммад Ал Санди (с), 12.Салман Маула Букхш Ҳамза Ҳайдар Муҳаммад.

Захира: 1.Юсуф Абдулла Муҳаммад Солиҳ, 14.Сайид Муҳаммад Ҳамид Сабт Аббос, 2.Солиҳ Аҳмад Мукхаллаф Санжар, 3.Аҳмед Муҳаммад Жасим Али Муҳаммад Антар, 5.Ҳасан Иброҳим Али Ҳусайин Марзуқ, 7.Али Абдулла Жаафар Солиҳ Ал Алавани, 9.Муҳаммад Абдулла Али Абдулазиз Абдулла, 10.Жассам Солиҳ Ҳасан Мансур Анан, 11.Ҳамид Абдулла Абдулраҳмон Ғулом Али

Огоҳлантириш: С.Муҳаммад Аббос 37


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди!

40 - Умаровввв! Дарвозабонимиз дабл пенальтини қайтарди. 

36 - Зарбааа, Д.Ибрагимовнинг зарбасини устун қайтарди.

35 - Гол! Аммар Ҳасан Али рақибнинг биринчи голини киритди.

34 - Рақиблар эркин зарбани ижро этишди, С.Жўраев дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди.

31 - Умаровдан чиройли сейв!

30 - Гооооолллл, Акбар Усмоновдан дубл!!! С.Жўраевдан пас.

29 - Зарбааа, Рустам Умаровдан супер сейв!!!

27 - Гоооолллл, футзалча гол!!! Элбекдан пас, Ҳ.Нишоновдан гол!!!!

26 - Гоооооллл, Шахрам Фахриддиновввв! Ёш ўйинчимиздан чиройли ва аниқ зарба.

24 - Давлат Ибрагимовнинг зарбасини кипер қайтарди.

22 - Гоооооллл, Машраббб Одиловввв!!!! М.Одилов ва И.Ропиев рақиб ҳимоясини янчиб ташлашди.



Иккинчи бўлим бошланди!


2-турда Тожикистон мағлуб этилган ОФК терма жамоамизни муддатидан олдин плей-оффга чиққани билан ўзбек тилида табриклаган эди.


Биринчи бўлим якунланди.

20 - Гооооллл, Акбаррр Усмонооввв!!!! Акбар бўш қолган дарвозани паркетнинг нариги томонидан нишонга олди.

18 - А.Усмоновнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

18 - Умаров кучли зарбани қайтарди.

18 - Зарбааа, Д.Раҳматовнинг кучли зарбасини ўйинчи Сайид Фатҳел қайтариб қолди ва ўзи бироз жароҳат олди. Қаттиқ зарба нозик жойга тегди.

17 - Зарбаа, Аммар Ҳасан Алининг навбатдаги кучли зарбаси Умароқ қўриқлаётган дарвозанинг устунига етгиб қайтди.

13 - Уҳҳ, Али Абдулланинг кучли зарбасига яхши ҳам аниқлик етишмади.

13 - Фақат сизларми дедик ва биз ҳам Умаровни ўйновчи киперга айлантирдик.

12 - Рақиб дарвозабони бешинчи ўйинчи бўлиб чиқмоқда.

9 - Бугун мураббийларимиз ҳар тўртлигимизда камида биттадан ёш ўйинчини туширишмоқда.

6 - Гооооллл, Элбеккк Тўлқиноввв!!! Д.Раҳматовнинг пасидан кейин Элбек икки рақибни ортда қолдирди ва киперни ҳам доғда қолдирди. Баракалла!

4 - 30 сония ичида Шахрам Фахриддинов ҳамда Д.Чориев иккита кучли ва аниқ зарба беришди. Рақиб дарвозабони ўз жойида.

3 - Ўйиндаги биринчи зарбани рақибларимиз беришди. Аммар Ҳасан Алининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Учрашув бошланди. Олға, Ўзбекистон!

- Бугун сардоримиз Рустам Умаров ўйинни биринчи бешликда бошлайди. 

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика