RU

Последние новости

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   9 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Футзал. Осиё чемпионати 2014: "D" гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди Новости

Футзал. Осиё чемпионати 2014: "D" гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Бугун, 30 апрель куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида футзал бўйича XIII Осиё чемпионатига старт берилади.
Мусобақанинг биринчи кунида “А” ва “В” гуруҳларида жойлашган жамоалар ўзларининг биринчи учрашувларини ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс эса, 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушишади. “D” гуруҳидан жой олган яна бир учрашувда мусобақанинг амалдаги ғолиби – Япония терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйнади.

Осиё чемпионатининг энг кучли квартерти деб аталаётган, “D” гуруҳида иштирок этадиган жамоаларнинг бош мураббийлари бугун матбуот анжуманида қатнашишди. Қуйида мураббийларнинг мусобақа билан боғлиқ бўлган фикрлари келтирилган.

Мигель Родриго (Испания) – Япония терма жамоаси бош мураббийи:

- Осиё чемпиоати биз учун жуда муҳим мусобақа. Япония терма жамоаси ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Биз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш ниятида Вьетнамга ташриф буюрдик. Бундан 2 йил олдинги мусобақада иштирок этган жамоа таркибидан бизнинг сафимизда 6 нафар ўйинчи қолган. Ҳозирда Япония терма жамоаси шаънини асосан ёш футзалчилар ҳимоя қилмоқда, шу сабабдан ҳам биз ҳеч қандай босимни сезмаяпмиз. Кучимизга ишонган ҳолда Осиё чемпионатини яна бир бор ютмоқчимиз. Мусобақанинг тақвимига назар солсак, ярим финалда бизга Эрон терма жамоаси дуч келиши мумкин, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Гуруҳимиз тўғрисида гапирадиган бўлсам, сўзсиз, бизнинг гуруҳ турнирнинг энг кучли гуруҳидир. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамиша фаворитлар қаторида юришса, Жанубий Корея терма жамоасини дунёнинг энг кучли мураббийларидан ҳисобланган испаниялик мутахассис бошқариб келмоқда.

Рауль Эскудеров (Испания) – Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи:

- Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўра олмадик. Боиси, кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказмадик. Тайёргарлигимиз Жанубий Кореянинг ўзида ўтди. Қуръага кўра, биз жуда қийин гуруҳга тушиб қолдик. Жамоамизнинг асосий мақсади – тажриба тўплаш, аммо биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз ва гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Рустам Исаев – Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Тайёргарлигимиз кўнглидагидек бўлди. Мусобақадан олдин биз Иссиқ-Қўлда йиғин ўтказдик ва ундан сўнг Қозоғистонга йўл олиб у ерда бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Вьетнамда биринчи баҳсимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва биз ўйинга тайёрмиз.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Осиё чемпионати – жиддий мусобақа. Унга тайёргарлик ҳам жиддий бўлиши керак. Биз учун Осиё чемпионатига тайёргарлик Тошкентдаги саралаш учрашувларидан сўнг бошланган. Шу вақт ичида жамоамиз йиғинларда иштирок этиб, ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказди. Охирги учрашувлар Эронга ва Хитойга қарши апрель ойида ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига албатта энг юқори мақсадларни қўйган, лекин биз босқичма-босқич ҳаракат қилмоқчимиз. Ҳозирда гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаш ниятидамиз. Гуруҳ фаворити сифатида Япония терма жамоасини кўрсатган бўлардим. Ушбу жамоани Осиёнинг гранд жамоалари қаторига қўшса бўлади. Гуруҳдаги барча рақибларга ҳурмат билан қараймиз, аммо мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш учун уларни мағлубиятга учратишимиз керак. Ҳозирда айнан шу нарсалар тўғрисида ўйлаяпмиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика