RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  97 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Новости

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати “B” гуруҳи 3-турига тайёргарликни бошлади.

Вакилларимиз гуруҳ босқичи сўнгги турида Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бугун, 4 февраль куни жамоа Taishan Gymnasium спорт мажмуасида машғулотлар ўтказди.

Машғулот бошланишидан аввал жамоа координатори ва  мураббийлар штаби футзалчилар билан суҳбат ўтказди. Унда терма жамоа жамоа координатори Рустам Толибжонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг Японияга қарши ўйин олдидан футзалчиларга мурожаати етказди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти сизларни муддатидан аввал қўлга киритилган чорак финал йўлланмаси билан табриклади. Шу билан биргаликда, Японияга қарши бўлажак ўйинда хотиржамликка берилмай, унга жиддий ёндашиш кераклиги айтилди ҳамда юқори савияли ўйин намойиш этишингизни ва ғалаба қозониб, чорак финалга гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишингиз тилаб қолинди. Барчангизга маълум, олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Шу сабабли, ҳар бир учрашувда ижобий натижа кўрсатишимиз зарур бўлади. Биз Ўзбекистон халқини ғалабалар билан хурсанд қилишимиз кераклиги ҳам таъкидланди”, – дея ЎФА раҳбариятининг мурожаатини йўллади Рустам Толибжонов.

Шундан сўнг футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов футзалчиларга ўз сўзларини айтиб ўтди. 

“Бизни бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турибди, бизга катта ишонч билдирилган. Шунинг учун, ҳар бир беллашувда халқимиз далдасини ҳис қилишингизни сўрайман. Қитъа биринчилигидаги ҳар битта ўйинда фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз лозим”, – деди Баҳодир Аҳмедов. 

Машғулот давомида бир қатор тактик услублар ишлаб чиқилиб, амалга синаб кўрилди. Умуман олганда, жамоада ижойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда, барчада кайфият яхши. 

ЎФА матбуот-хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика