Футзал. Нодир Элибоев "Ардус" бош мураббийи
18 июл 2017 10:19
Новости
Шу жумладан, ўтган йилги чемпионат ва кубок беллашувлари финалчиси Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳам ёзги таътилда. Орада юзага келган танаффусда клуб мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Сўнгги 2 мавсум "Ардус"ни, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез шартнома муддати тугагани боис юртимиздаги фаолиятини тугатган эди. Клуб раҳбарияти терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Нодир Элибоевни бош мураббий этиб тайинлади. Элибоев ўтган мавсум олдидан футзалчилик фаолиятини якунлаган ва "Ардус"да жаноб Мендезга ёрдамчи вазифасини бажариб келаётган эди.
"Ардус"нинг янги бош мураббийи Нодир Элибоевга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии