Футзал. "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" учрашувидан сўнг мураббийлар фикри
19 ноя 2013 12:37
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/107472_original.jpg)
![](/upload/storage/107472_220.jpg)
Футзал. "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" учрашувидан сўнг мураббийлар фикри
Бугун бўлиб ўтган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-тур 2-босқич дастлабки учрашувида "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" 1:4 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Искандар Маҳмудов ("Строитель-Зарафшон" жамоаси бош мураббийи): Бугун бизга омад кулиб боқди. Энг асосийси биз мавсумдаги биринчи ғалабамизни қўлга киритдик ва бундан мамнунмиз. Йигитлар барча кўрсатмаларни яхши бажаришди. Албатта биринчи ўйин ҳар бир жамоага қийинчилик тўғдиради ва шунга қарамай биз мақсадимизга эришдик. Бундан кейинги уч учрашувда ҳам ғалаба қозонсак жадвалда ўрнимизни яхшилаб оламиз
Шуҳрат Ҳусаинов ("Нафис" жамоаси бош мураббийи): Биринчи ўринда мен бизда мағлуб бўлишимизга қарамай қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Зарафшон жамоасини эса табриклайман. Жамоамиз деярли барчаси ёшлардан иборат ва биз ҳам биз янги таркибни шакллантирдик. Ҳали кўп ишлашимиз керак эканлигини англадик. Битта жамоа тузиш учун ҳали вақт керак ва кўпроқ майдонга тушишиб амалиётни оширсак мақсадга етамиз.
Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии