RU

Последние новости

12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  2 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  1 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  8 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1

Футзал. "Металлург" "Локомотив" билан ўйнади Новости

Футзал. "Металлург" "Локомотив" билан ўйнади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт аренасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин турли кўринишдаги иккита таймдан иборат бўлди. Биринчи бўлим бекободликларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Деярли шаклланиб бўлган иккита тўртлик Николай Одушевнинг кўрсатмаларини аниқ бажаришди ва металлургчилар биринчи бўлимда рақиблари дарвозасига жавобсиз учта гол киритишди.

Иккинчи бўлимда эса майдонга иккинчи дарвозабон Нодир Нишонов ҳамда Тимур Саъдуллаевлар билан бир қаторда кўрикда бўлиб турган янги номзодлар туширилди. Бундан унумли фойдаланган  пойтахтликлар иккита жавоб голини киритишди. Ўз навбатида бкуободликлар посбони яна бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолганлигини эътироф этиш лозим. Якуний натижа эса “Металлург” фойдасига ҳал бўлди – 3:2. Бекободликлардан голларни Ихтиёр Ропиев, Сардор Иномжонов ҳамда Рамиль Алмамедовлар киритишди.

“Металлург”нинг бошланғич таркиби: Равиль Алмамедов, Бахтиёр Баратов, Шуҳрат Мустафоев, Аъзам Саидаҳмедов, Шаҳбоз Аҳмедов, Абубакир Усмон, Алиакабар Байбурин, Ихтиёр Ропиев, Сардор Иномжонов.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича янги мавсум 30 март санасидан старт олади. “Металлург” биринчи турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. 22 март куни бекободликлар ЎФАдан якуний буюртмадан ўтишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика