RU

Последние новости

08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4

Футзал ЖЧ. Ўзбекистон 2-турда Парагвайга имкониятни бой берди Новости

Футзал ЖЧ. Ўзбекистон 2-турда Парагвайга имкониятни бой берди

Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Афсуски 2-турда вакилларимиз 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Футзал. ЖЧ-2024

"Ҳумо" арена

"А" гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон - Парагвай 1:4 

Голлар: Хорхе Эспиноса 16 (0:1), Арнальдо Баес 17 (0:2), Франциско Мартинес 24 (0:3), Адольфо Салас 26 (0:4), Ҳусниддин Нишонов 36 (1:4).


Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов. 

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.


Парагвай: 12.Гиованни Гонсалес, 4.Эмерсон Мендес, 7.Адольфо Салас, 10.Арнальдо Баес, 11.Франциско Мартинес.

Захира: 1.Игор Инсфран, 2.Алан Рохас, 3.Дамьян Мареско, 5.Марсио Рамирес, 6.Лукас Суарес, 8.Педро Паскоттини, 9.Уго Мартинес, 13.Альдо Амарилья, 14.Хорхе Эспиноса.

Огоҳлантиришлар: Гиованни Гонсалев 14, Ҳусниддин Нишонов 22.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


40.Учрашув якунланди!

39.Аброр Аҳметзяновдан ноаниқ зарба...

37.Парагвай тайм-аут олди.

37.Ҳамон 5 киши бўлиб ўйнаяпмиз! Парагвай тўлиғича ҳимояланмоқда!

36.ГООООЛ!!! Ҳусниддин Нишонов! Ҳисоб қисқарди! 1-4! 

35.Машраб Одилов майдонда дарвозабон ўрнига бешинчи футболчи сифатида ҳаракат қилмоқда. Хеч бўлмаса битта гол керак...

34. Учрашувни 9081нафар мухлис аренадан кузатиб бораётгани маълум қилинди. 

33.Футболчиларимиздан кетма-кет зарбалар!!! Рақиб дарвозабони эса бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатмоқда!

30.Олдинга боряпмиз. Лекин меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда.

27.Ҳисоб йириклашиб кетганига қарамай, мухлислар футболчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этмоқдалар.

26.ГОЛ! Адольфо Салас дарвозамизга тўртинчи голни урди... 0-4! 

24.ГОЛ! Франциско Мартинез дарвозамизга учинчи голни урди... 0-3!

22.Ҳусниддин Нишонов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди. 

21.Иккинчи бўлимни тезкор ҳужум билан бошладик. "Ҳумо Арена" ларзага келмоқда!

21.ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

20.БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

19.Йигитларимиз ҳисобни қисқартиришга уринишмоқда. Бироқ рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари аниқ ҳаракат қилмоқда. 

17.Энди Арнальдо Баес дарвозамизни ишғол этмоқда... 0:2.

16. Гол. Хорхе Эспиноса дарвозамизни ишғол қилди ва Парагвайни олдинга олиб чиқди...

16.Босим қилиш навбати бизга! Аввалига Анасхон Раҳматов, сўнгра Акбар Усмонов рақиб дарвозасига зарба берди. Лекин рақиблар посбони ишончли ҳаракат қилди. 

14.Жарима зарбасини Самариддин Беркинов ноаниқ амалга оширди. 

14.Рақиб дарвозабони Гиованни Гонсалес Акбар Усмоновга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка олди. 

13.Тайм-аут олдик. 

11.Мартинесдан дарвозамизга йўлланган хавфли зарба. Яхши ҳамки ноаниқ!

11.Сейвввв!!! Аббос Элмуродов!!!!

11.Музаффар Аҳаджоновнинг зарбасииии!!! Лекин ноаниқ...

10.Бу орада ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗДА Жаҳонгир Файзуллаев томонидан олинган ажойиб суратлар пайдо бўлди. 

9.Парагвайнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда...

7.Дарвозамиз томон эҳтимолий пенальти видеотакрорда кўрилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади. 

7.Уххх... Меҳмонлардан яна бир ҳужум. Эҳтиёт бўлиш керак. 

7.Парагвай олдинга ўтди. Дарвозабонимиз Аббос Элмуродовдан сейв!

6.Учрашув асосан вакилларимизнинг босими остида кечмоқда. Парагвай ҳимояланмоқда.

4.Энди Парагвай аста-секин олдинга ўтмоқда.

3.Ҳужумимиздан кейин тўп рақиб қўлига теккандек кўринди. Видеотакрордан сўнг ҳакам пенальти белгиламасликка қарор қилди. 

2.Энди Ропиевдан зарба!!! "Ҳумо Арена" ларзага келди. Лекин зарба бироз ноаниқ...

1.Дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтдик. Элбек Тўлқиновда жуда яхши имкон юзага келди. Ҳозирча гол эмас...

1.БОШЛАДИК! Ўзбекистон бошлаб берди!

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


- Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янгради.

- Терма жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Ўзбекистон ва Парагвай футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашув старт олиш арафасида. 

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика