RU

Последние новости

Футзал. ЖЧ нимчорак финалида Ўзбекистонга Эрон рақиблик қилади Новости

Футзал. ЖЧ нимчорак финалида Ўзбекистонга Эрон рақиблик қилади

Футзал бўйича мундиалнинг гуруҳ босқичи якунига етди.

F гуруҳида Эрон ҳамда Аргентина термалари иштирокидаги ўйин осиёликларнинг мағлубияти билан якунланди. Шу орқали Ўзбекистон термасининг ЖЧ нимчорак финалидаги рақиби Эрон термаси бўлди.

Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Эрон - Аргентина 1:2

Голлар: Леандро Куссолини (24), Дамиан Стаззоне (27), Али Ҳассанзода (30).

Эрон: Дастлабки бешлик - Сепехр Мохаммади, Ҳамид Аҳмади, Муҳаммадризо Сангсефиди, Али Ҳассанзода, Саид Аҳмад Аббоси.

Захирадагилар - Аҳмад Исмоилпур, Алиризо Рафипур, Фарҳод Фахим, Муҳаммад Шажари, Фарход Таваколи, Мехди Жавид, Таха Нематян, Багир Муҳаммади.

Аргентина: Дастлабки бешлик - Лукас Фарач, Сантьяго Басиле, Алан Бранди, Пабло Таборда, Матиас Эделштейн.

Захирадагилар - Дамиан Стаззоне, Лукас Бобо Алемани, Максимилиано Рескиа, Себастьян Корсо, Леандро Куссолини, Кристиан Борруто, Константино Вапораки, Гуидо Мосенсон, Андрес Сантос.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика