RU

Последние новости

23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  0 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  181 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  3 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  10 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  18 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  143 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси Новости

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, иккинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Биз эса одатга кўра, кечаги куннинг энг, энг, энгларини танлаб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Когон” – “Бунёдкор” 2:1

Кетма-кет иккинчи кундирки “Бунёдкор” иштирокидаги баҳс энг кескин ўйин бўлмоқда. Гарчи, дарвозаларга учтагина тўп киритилган бўлсада, ўйин жиҳатидан жуда ҳам кескин беллашувга гувоҳ бўлдик.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Жуда ҳам қийин ўтган ўйинда ўз шогирдларининг бир лаҳза ҳам хушёрликни йўқотмасликлари учун тинимсиз тарзда кўрсатмалар бериб турган Абдулла Бўриев футзалимиздаги энг қизиққон мураббийлардан бири. Мураббийларнинг эмоционал ҳаракатларини “илиб” олиш учун кўпинча вазиятини пойлайсиз, Абдулла Бўриевда эса ортиқча кутиб туришингиз шарт эмас, доимо қизиққонликни намойиш этиб турадилар.



Энг яхши ўйинчи: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Биринчи куни “Олмалиқ”нинг бошқа бир ўйинчиси Андрей Шлема энг яхши бўлган эди, бугун эса унинг жамоадоши Жавлон Аноровни куннинг энг яхши футзалчиси деб топдик. Жавлон рақиб дарвозасига учта тўп киритди ва ўйин давомида жуда ҳам фаол бўлди.



Энг чиройли гол: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”)

Бугунги ўйинда Даврон Абдурахмонов чирчиқликлар дарвозасига иккита тўп киритди, биз унинг биринчи голини кун голи деб топдик. Ўткир бурчакдан берилган зарба чиройли голга айланди.



Энг яхши дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)

Тошкент дербисида “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабада дарвозабоннинг улуши катта бўлди. У ўйин давомида рақибнинг кўплаб голли вазиятларини йўққа чиқара олди. Учрашув охирларида ўзи ҳам гол уришга уриниб кўрди, лекин аниқлик етишмади.



Энг яхши жамоа: “Локомотив”

Ўтган мавсумдаги чемпион бўлган таркибнинг жуда катта қисми ўзгариб кетганига қарамай “темирйўлчилар” аутсайдерга айланиб қолишмади. Кўплаб янги ўйинчилар ҳаракат қилганига қарамай, рақибга ҳеч қандай имкон қолдирилмади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги куннинг энг омадсиз жамоаси – “Бунёдкор”. Учрашув давомида 1:1 ҳисоби ушланиб турди, бунинг устига рақибдан кўра кўпроқ ҳужумлар уюштирилаётган эди. Аммо, 39 дақиқада тўп ўтказиб юборилди ва клуб очкосиз қолиб кетди.



Энди эса иккинчи куннинг рамзий терма жамоасини кўриб чиқишингиз мумкин.

Дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Ғулом Мамажонов (“Насаф”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Санжар Зияханов (“Локомотив”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”), Андрей Шлема (“Олмалиқ”), Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”), Рашид Жабборов (“Когон”)


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика