RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Футзал. Фарруҳ Зокиров: "Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда" Новости

Футзал. Фарруҳ Зокиров: "Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда"

“Нефтчи” - “Сўғдиёна” футзал жамоалари (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарруҳ Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Кечаги учрашувдан фарқли равишда равишда бугун “Нефтчи” футзал жамоаси мағлуб бўлди.   Бугунги қийин ўтган учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Кеча биз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шу боисдан Сўғдиёна жамоаси бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргани сезилди. Улар учрашув бошиданоқ бизга босим ўтказа бошлашди. Шунингдек рақиблармиз яратилган имкониятлардан фойдаланишди. Шу каби омиллар сабаб бўлди шекилли, шогирдларим биринчи бўлимда ўйин ҳаяжоннини босишда қийинчиликларга дуч келишди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик, барибир юзага келган вазиятлардан фойдаланишда “Сўғдиёна” жамоаси биздан кўра бир оз устунлик қилди. “Сўғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман.  

- “Нефтчи” футзал жамоасига ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олиш тартиби қандай амалга оширилмоқда?  

- “Нефтчи” футзал жамоасига мавсум бошида бир қатор ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олдик. Ҳозир уларни катта ўйинларга тайёрлаш, тажрибларини орттириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйганмиз. Келажакда бу футболчилардан жамоамизга нафи тегадиган маҳоратли футболчилар чиқишига ишончим комил.Биз мунтазам равишда ёшларни кузатиб бормоқдамиз, иқтидорли ёшларни жамоамизга мавсум давомида жалб этишга ҳаракат қиламиз.        


- Сиз ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жмаоси сафида ҳам ўйнагансиз. Тажрибали футзалчи сифатида ёшларга қандай тавсиялар берасиз?

- Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда. Майдондаги футболчилардан тезкорлик ва ақлини ишлатиб ўйнаш, учрашув учун тайёрланган тактикаларга тўлиқ амал қилиш талаб этилади. Ёшларга ўз устидаларида тинимсиз ишлашлари, тиришқоқлик билан ҳаракат қилишларини, кўпроқ учрашувларни кузатиб хулоса қилишлари лозимлигини айтиб ўтаман.

Бизга ҳар томонлама шароит яратиб бераётганликлари учун “Нефтчи” клуби раҳбариятига, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман ва кейинги учрашувларда уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.    


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика