RU

Последние новости

08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  20

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон — Парагвай. Превью Новости

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон — Парагвай. Превью

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Парагвай учрашуви ҳақида маълумот берамиз.

Ўзбекистон — Парагвай

"А" гуруҳи, 2-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00


ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон (11)

Парагвай (13)

Учрашув ҳақида

Гуруҳ босқичининг энг мураккаб ўйинларидан бири мухлислар учун яна бир томошабоп ўйин тақдим этади. Ҳусниддин Нишонов ва Ихтиёр Ропиев биринчи турда ўз маҳоратларини намойиш этишиб, "оқ бўрилар"га бир очко тақдим этди. Энди улар гуруҳнинг марказий ўйинида ўз мухлисларини хурсанд қилиб, 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қилади. "Қизил-оқлар" эса Хавер Адольфо Салас етакчилигида плей-офф босқичига йўл олишга умид қилмоқда.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай жуда яхши жамоа ҳисобланади. Рақиб маҳоратли ўйинчиларга ва катта тажрибага эга. Парагвай аллақачон илк ғалабасига эришди, шу боис уларда босим камроқ бўлади, лекин мен мухлисларимиз бизга ғалаба учун мотивация бера олишига ишонаман. Ишқибозларимиз майдонда бизга қўшимга ўйинчи вазифасини бажаради", деди Ўзбекистон футзал терма жамоаси вингери Ҳусниддин Нишонов.

"Биз Парагвайни битта мақсад билан тарк этдик: дунёнинг энг яхши тўртта жамоаси қаторига кириш. Гуруҳ ғолиби бўлиш биз учун жуда муҳим, чунки нимчорак финалда бошқа гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнай оламиз. Дастлабки вазифамизни бажардик, энди Ўзбекистонни мағлуб этишимиз керак. Рақиб жамоавий ва мухлислар жиҳатдан яхши, лекин мен Парагвай жамоасига жуда ишонаман", деди Парагвай футзал терма жамоаси етакчиси Хавер Адольфо Салас.

Қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон жаҳон чемпионати тарихида бир нечта маротаба 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган ягона жамоадир. "Оқ бўрилар" 2016 йил мезбон Колумбия билан худди шундай ҳисоб қайд этишган.

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика