Футзал бўйича Европа чемпионати ҳақида
19 янв 2022 20:52
Новости
Футзал бўйича Европа чемпионати ҳақида
Турнир қачон ва қаерда бўлиб ўтади
Нидерландияда футзал бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади. Охирги марта нидерландлар ўтган асрда, аниқроғи, 1989 йилда йирик футзал турнирига мезбонлик қилганди. Кейинроқ ушбу заминда жаҳон чемпионати ўтказилди.
Турнир 19 январда бошланиб, 6 февралда якунланади. Очилиш ўйинига ҳам, финалга ҳам Амстердам мезбонлик қилади. Шу билан бирга, мусобақанинг бир қатор ўйинлари Нидерландиянинг бошқа бир шаҳри – Гронингенда бўлиб ўтади.
Формат
Футзал бўйича Европа чемпионати 12 тадан 16 та жамоага кўпайтирилди. Улар ҳар бири тўртта жамоадан иборат тўрт гуруҳга бўлинган. Турнир формати оддий – ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олишади. Чорак финал кросс тартибда (иккинчи ўрин билан биринчи ўрин), А ва В гуруҳлари вакиллари, шунингдек, C ва D гуруҳдагилар бир-бири билан кесишади.
Гуруҳлар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир гуруҳда тўртта жамоа иштирок этади. Қуйида жамоаларнинг квартетлар бўйича тақсимланишини келтирамиз. Қавслар ичида жамоаларнинг Европа чемпионатлари финал босқичларида илгари неча марта иштирок этгани кўрсатилган. Умуман олганда, турнир 11 марта ўтказилган.
А: Нидерландия (5), Сербия (6), Украина (10), Португалия (9).
В: Қозоғистон (2), Италия (11), Словения (6), Финляндия (0).
С: Россия (11), Польша (2), Словакия (0), Хорватия (5).
D: Грузия (0), Испания (11), Озарбайжон (5), Босния ва Герцеговина (0).
Фаворитлар
Испания ҳар доим футзал бўйича Европа чемпионатининг асосий фаворити ҳисобланади. "Қизил Фурия" 11 мусобақадан 7 тасида ғалаба қозонган. Тўрт йил олдин испанлар финалда Португалияга ютқазиб, чемпионликни ҳимоя қила олмагандилар. "Европанинг Бразилияси" эндиликда кубокни ўз қўлларида сақлашга ҳаракат қилишади.
Фаворитлар қаторида Россия ҳам бор. Россия охирги тўрт турнирда иккинчи (3 марта) ёки учинчи (1 марта) ўринни эгаллади.
Италия ҳам фаворитлар рўйхатида, бироқ сўнгги икки қитъа мусобақасида "адзурра" ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олмаган.
Комментарии