Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин"
02 дек 2014 14:15
Новости
Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин"
Ўзбекистон терма жамоаси кеча "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири доирасида биринчи ўйинни Беларусь термасига қарши ўтказди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг беларуслик Александр Алшевскидан фикр олдик.
"Ўйин жуда ҳам оғир ўтди, Ўзбекистон юқори савиядаги терма жамоа. Биз улар билан ўтган йили Озарбайжонда ҳам ўзаро беллашган эдик. Бугун терма жамоангиз тўғри йўлдан кетаётганлигини исботлади, йилдан-йилга жамоа ўйини кучайиб бормоқда, Ўзбекистонга қарши ўйнаш ўтган йилгига қараганда қийинроқ бўлди. Ўзбекистон футзални ривожлантириш борасида тўғри йўлдан кетаяпти деб ҳисоблайман, ўсиш даражаси юқори.
Биз кучли қаршиликни кутган эдик, мухлисларнинг жуда фаол тарзда қўллаб-қувватлаши остида мезбонларга қарши ўйнаш осон эмас. Бошқача қилиб айтганда, бундай муҳитда оёқлар ўзи югуради. Тўп ўтказиб юборганимиздан кейин катта куч билан олдинга ўтдик ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик.
Ушбу турнирда қатнашаётган терма жамоаларнинг барчаси юқори савиядаги жамоалардир. Озарбайжонни ҳатто топ даражада деса ҳам бўлади, таркибдаги маҳаллийлаштирилган бразилияликлар ҳисобига янада кучли бўлишган. Қозоғистон таркибида ҳам бразилиялик футзалчилар бор, улар ҳам жуда кучли. Демак, сизнинг жамоангизга ҳам, бизга ҳам кейинги иккита ўйинда жуда қийин бўлади", - дейди Александр Алшевски.
Толибжон Қосимов

Комментарии