RU

Последние новости

22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  1 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  10 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш” Новости

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш”

25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси қатнашади. Шу муносабат билан “темирйўлчилар” бош мураббийи Аҳад Юсуповни суҳбатга чорладик.

- Жамоа Осиё Чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага Тошкентда тайёргарлик кўрдик, бизга йиғин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга рахмат айтаман. Пойтахтда ўтказилган йиғин давомида тўртта клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказдик, улардан бири “Ардус” бўлди. Умумий олиб қараганда тайёргарлигимиздан кўнглим тўлди.

Бу “Локомотив” учун биринчи катта мусобақа бўлгани учун бизга фақатгина халқаро тажриба ҳалал бериши мумкин. Чунки, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа. Ўйин бўйича эса ҳаммаси жойида ва биз Осиё Чемпионатига тайёрмиз.

- Таркибга легионер футзалчилар таклиф этилдими?
- Албатта, Озарбайжоннинг “Араз” (Нахичевань) клуби сардори Виталий Борисовни таклиф этдик. Ҳозир у жамоа сафига келиб қўшилган, Ўзбекистонга келиб ўйнаш ўзи учун ҳам қизиқ бўлгани учун таклифимизга ижобий жавоб қайтарди.

- Мусобақада ким асосий дарвозабон бўлади?
- Айни пайтда “Максам-Чирчиқ”дан Клим Тюгаевни сафимизга қўшиб олдик, у “Локомотив”да ижара асосида тўп тепади. Лекин, унинг оёғида кичик жароҳат бор. Агар, 25 августда ўтказиладиган биринчи турдаги ўйинимизга қадар тўлиқ тайёр бўлса айнан Клим асосий дарвозабон бўлади. Акс ҳолда Олег Тукмаков дарвозани қўриқлайди. Ҳар икки дарвозабонимизнинг ҳам савияси деярли бир хил, лекин Климда халқаро тажриба кўпроқ, шунинг учун ҳам унга асосий дарвозабон сифатида қараяпмиз.

- Таркиб борасида муаммолар йўқми?
- Ўйлайманки, бизда таркиб борасида муаммолар йўқ. Ўтган мавсум мамлакат чемпиони бўлган таркибдагиларнинг деярли барчаси Хитойга боради. Фақатгина, ёш ўйинчиларимиздан бири ҳисобланган Ислом Комолжонов мусобақага бормайди. Лекин, келажакда унда яна имконият бўлади деб ўйлайман.

- Тайёргарликни хорижда олиб бориш мумкинмиди?
- Биринчидан, Европа жамоалари ҳозир жисмоний тайёргарликни олиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳеч бир клуб ўртоқлик ўйини ўтказмайди. Назорат учрашуви ўтказиши мумкин бўлган Осиё жамоалари эса Ченгду шаҳрида бизга қарши ўйнашади. Хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда ўзимизга яхши бўлган бўларди, лекин ҳозирги ҳолатда ҳам ҳаммаси жойида деб ҳисоблайман.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Қитъа биринчилиги бўлгани учун ҳам Ўзбекистон номидан қайси жамоа иштирок этишидан қатъи назар ижобий натижани кўзлаб боради. Жамоамиз дебютант бўлгани учун ҳам фаворитлар орасида эмас, лекин олдимизга мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика