RU

Последние новости

22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  10 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  41 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз" Новости

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз"

Самарқандда давом этаётган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-турида амалдаги чемпион сифатида "Локомотив" ҳам иштирок этмоқда.
Жамоа бош мураббийи Аҳад Юсупов фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Биз нафақат бу совринни сақлаб қолиш учун , балки муносиб иштирок учун ҳам майдонга тушмоқдамиз. Айни вақтда турнир жадвалидаги ҳолатимизга у даражада ҳавас қилиб бўлмайди. Тушиниб турибман энди чемпионликни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади", - дейди Аҳад Юсупов.

- Ўтган йилги таркиб кескин ўзгарган. Бунга сабаб нима?

- Биз Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчиларини йиғиб чемпионликни давом эттиришимиз мумкин эди. Мен бу йили жамоани ёшлар билан тўлдирдим. Ўзбекистондаги энг иқтидорли ёшлардан иборат жамоа туздим дея оламан. Ҳар бир ёш футзалчимиз бир неча йилдан буён клуб билан бирга эди ва бу йил барчасига имконият бераман. Бу таркибдан уч йил натижа сўрамайман.

- Демак бу йилги иштирок соврин учун кечмайдими ?

- Бундай деб айтмаган бўлар эдим. Олдинда ҳали турлар ва қисмлар бор. Охиригача курашамоқчимиз. Мисол учун Самарқанддаги баҳсларда росманасига омадимиз келмади. Биринчи турда тайёр ғалабани дурангга алмашдик. Кеча эса иккита голдан сўнг олдинга ўтиб, барча қарши ҳужумларни ўтказдик. Ундан ташқари учта футзалчимиз соғлиғини йўқотиб майдонга туша олмади. Бу йил жамоалар жуда кучли. Ҳар бири соврин учун курашмоқда. Барча жамоалардан кучли футзалчилар бор. Энди ишимизни ўз меҳнатимиз билан кўрсатиш фурсати етди. Ёшларимиз ишончни оқлайди деб ўйлайман. Асосий вазифа эса терма жамоага муносиб бўлган футзалчиларни етиштириб бермоқчимиз. Ҳозир таркибимиздан Сарвар Шоаҳмедов ҳаваскор жамоадан миллий терма жамоа даражасигача чиқди.

Ҳумоюн Довуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика