RU

Последние новости

12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  0 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  6 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   19 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  10 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  4 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  9 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  8 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан" Новости

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси собиқ ўйинчиси Абдулла Бўриев юртимизда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан фикрларини билдирди.

"Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтаётгани билан чин қалбимдан табриклайман. Бу жуда катта воқеа ҳисобланади. Мундиалда учинчи маротаба иштирок этамиз. Бу аввалгиларидан аҳамиятлиси мезбон эканлигимизда. Футзалчиларимиз мухлислар қаршисида тўп тепишади. Боз устига кетма-кет узлуксиз бу мусобақада иштирок этиб келяпмиз. 

Хосе Венансио Лопес бошчилигида Осиё чемпионатида иштирок этиб келишди. Кўриндики, Эрон ҳам таркибида ўзгаришлар қилди. Бу таркиби бўшроқдек таассурот қолдирди. Бизнинг жамоа ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Янги мураббий кўпроқ ёшларга урғу берди. Чемпионатимизни кузатди ва ўзига ёққан таркибни йиғди. Афсуски, жароҳатдан ҳеч ким кафолатланмаган. Бу омил ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Мураббийнинг тактикаси бошида кўпроқ прессинг қилиш эди. Энди балки жароҳатлар кўпайганиданми, тактика ўзгарди, кўпроқ ҳимоя ва стандарт вазиятга эътибор қаратмоқда. Нимадир олиб кирди, аммо кам деб ўйлайман. 

Жаҳон чемпионатидаги имкониятларимизни ўртача деб ўйлайман. Таркибимиз оптимал ҳолатда эмас. Агарда акси бўлганида юқорироқ баҳолаш мумкин эди. Бу сафар аввалги натижани такрорласак керак. Умид қиламанки, йигитлар натижани яхшилашади.

Аввалги Жаҳон чемпионатида Анасхон, Ихтиёр ўзини кўрсатган. Айни пайтда таркибда ёшлар кўп. Ажралиб тураётгани Аброр деб ўйлайман. Жароҳат сабаб таркибга кира олмаётган Музаффар Ахаджоновни ҳам айтган бўлардим. 

Фаворитлар футболда бўлгани каби Бразилия, Испания, Аргентина, Португалия. Терма жамоамизнинг Бразилия билан ўйинини томоша қилдим. Йигитлар ҳали оптимал спорт формада эмас. Терма жамоамизга омад тилайман",- дейди Абдулла Бўриев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика