RU

Последние новости

21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  5 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  16 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  1 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  2 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  8

Футзал. 5-тур стартидан сўнг мураббийлар фикри Новости

Футзал. 5-тур стартидан сўнг мураббийлар фикри

Теги :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 5-тури бошланди.

Турнинг дастлабки ўйинларидан сўнг жамоалар мураббийлари ўз фикрларини билдиришди. 


Баҳодир Аҳмедов (HUAXIN-Жиззах бош мураббийи): 

- Ўйинда жуда ҳам қийналдик. Чунки 3-4 футболчимиз шамоллаб қолган ва шу ҳолатда ўйнашга мажбур бўлди. Лекин бу баҳона бўлолмайди. Жуда кўп вазиятларни кўкка совурдик. 

Менда ҳеч қачон рақибни менсимаслик ҳолати учрамайди. Лекин шогирдларим бугун паст назар билан қараган бўлиши мумкин. Шу туфайли учрашув бошида 2 бор жазоландик. Муҳими, ўйин якунига қадар ғалабани ўз томонимизга оғдиришни уддаладик.



Фарруҳ Зокиров («Нефтчи» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун лигадаги энг номдор жамоага қарши ўйнадик. Таркибимизда бир қатор йўқотишлар (4 киши) бўлгани туфайли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга уриндик. Майдонда борини берган йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Ўйин аввалида ўз вазиятларимиздан фойдалангандик. Ҳусниддин Нишоновнинг кучли зарбалари эса мувозанатни бузиб, устунликнинг жиззахликлар томонга ўтишига сабаб бўлди.


Искандар Маҳмудов («Строитель-Зарафшон» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритиш қийин бўлди. Ўйиндан олдин йигитларга ўзларига бириктирилган ҳудудни мукаммал қўриқлашни ўргатгандик. Тан олишимиз керак, омад ҳам биз томонда бўлди.

Аслида молиявий қийинчиликлар туфайли ўйинга қадар умуман машғулот ўтказмагандик. Футзалчиларга назарий кўрсатмалар бериб, ўйинга чиқардик. Лекин, раҳбарият жамоа мавсум охирига қадар чемпионат ва кубок баҳсларида иштирок этишини таъкидлади. Бундан хавотир олишга ҳожат йўқ.


Дилшод Ҳайдарқулов («Динамо» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун «Строитель-Зарафшон» бизга нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатди. Жамоанинг ютуққа чанқоқлиги кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди. 

«Динамо» жамоаси ёш футзалчилардан иборат. Юзага келган вазиятлардан фойдаланиш борасида қийинчиликларга дуч келяпмиз. Қаторасига 7-8 ўйинлик ғалабасиз ўйинлар серияси шогирдларимнинг руҳиятига ёмон таъсир қилмоқда. Келаси баҳсларда уларни бу ҳолатдан олиб чиқишга ҳаракат қиламан.


Хуршид Тожибоев («Навбаҳор» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин хатолар устида жиддий бош қотирдик ва бугунги баҳсга яхшилаб тайёрландик. Шунга қарамай, биз кутгандан қийинроқ бўлди. Қанчалик мушкул бўлмасин, 3 очколик бўлдик.

Ўйиндан келиб чиқсак, ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Бўш қолган дарвозага ҳам тўп киритолмаган пайтларимиз бўлди. Энди диққатни жамлаб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.



Аҳаджон Юсупов («Локомотив» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин биз кутгандек қийин кечди. Қайсидир маънода омадимиз келди, деса ҳам бўлади. Биринчи бўлимда «Насаф» ажойиб ҳаракат қилди. Иккинчи таймда эса устунликни қўлга олдик.

4-5 нафар футзалчимиз бироз бетоблиги боис бугун жамоамизга ёрдам бера олмади. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ҳаракат қилишди.



Алишер Юсупов («Насаф» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Аммо, ҳимоячи ва дарвозабонларнинг оддий хатолари сабаб голлар ўтказиб юбордик. Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика