RU

Последние новости

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  2 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  1 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0

Футболимиз юзи бўлган, лекин томоша майдонига айланаётган терма жамоа Новости

Футболимиз юзи бўлган, лекин томоша майдонига айланаётган терма жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида БААда ўтказган йиғини, назорат учрашувларидаги натижалари кўпчиликда танқидий фикр юзага келтиргани табиий.

Хусусан, бизда ҳам мулоҳаза юритишга асос бўладиган қатор жиҳатлар, муаммоли ҳолатлар йиғилиб қолганди. Айтадиган фикрларимиз йиғилиб-йиғили,б дарё бўлиб кетмасидан иссиғида баён қилишни жоиз, деб билдик.

Ахир бу назорат учрашуви. Натижа муҳим эмас-ку!

Яхши ҳам, терма жамоамиз назорат учрашувида мағлуб бўлди. Ўзимизни шу йўсинда юпатишга мажбурмиз. Акс ҳолда, билмадим, нима бўлар эди. Рақиблар "Зенит", Иордания терма жамоаси ва Беларусь чемпионатининг амалдаги ғолиби "Шахтёр" (Солигорск). Натижалар турлича, Россия грандига йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубият, иорданияликлардан бир киши кўп бўла туриб, 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва ҳаммасидан ҳам ўтиб тушгани 0:3 ҳисобидаги мағлубият. Тўғри, назорат учрашувлари мураббий учун, унда натижа муҳим эмас. Лекин, бу ерда ватан шаъни, юрт ғурури деган тушунчалар бор. Мухлислар қатори биз ҳам ҳар қандай ўйинда вакилларимиздан ғалаба кутамиз. Бироқ, мана шу ўйинларда футболчиларимизнинг кўзида ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш кўринмади. Учрашув қандай мақомда бўлишига қарамасдан, ғолиблик руҳи доим биринчи ўринда туриши керак. Майли, биринчи баҳсда кучли дея таърифланган "Зенит"га имконият бой берилди. Мана шундай ўйинларда ғолиблик руҳи шакллантирилмаса, футболчиларимизда ишонч бўлмаса, расмий баҳсларда нима қиламиз? Хўп, нима ҳам деймиз, аҳир бу назорат учрашуви. Ҳақиқий баҳони саралаш ўйинлари бошланса берамиз.

Пиёдалар ўзгаргани билан шоҳ ўзгармаса фойдаси йўқ
БАА йиғини аввалида терма жамоамиз мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Жисмоний тайёргарлик бўйича Антонио Сариоглу ва Виктор Тишенко келиб қўшилди. Гапнинг очиғи, шахматда бўлгани каби фақат пиёдалар ўзгарди, холос. Ҳамма ишни қилаётган, бошқараётган шоҳ эса ўз жойида. Термамизда ижобий ўзгаришлар кутаётган бир пайтимизда 71 ёшли мураббий ва Купернинг ёрдамчисини ортга қайтариш билан чекланишди. Ушбу ўзгаришларнинг самарасини қачон кўрамиз, буниси қоронғи. Аммо фикримча, шунча йилдан бери футболчиларимизнинг юқори даражага чиқмаган жисмоний ҳолатини уч ой қолганда оптимал ҳолатга келтириш қийин. Мазкур ҳолат менга ниманидир эслатмоқда. 2017 йил ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи икки ўйинига икки ой қолганида Самвел Бабаян мураббийлар штабига нидерландиялик, ўз вақтида "Анжи"да Гус Хиддинкка ёрдамлашган Чима Мишель Онеке жалб қилинганди. Ҳозир ҳам деярли шунга ўхшаш вазият юз берди. Расмий баҳсларга уч ойдан кўпроқ вақт қолди. Бу орада терма жамоа бир бор, яъни март ойида ФИФА кунлари доирасида йиғин ўтказа олиши мумкин. Шундай экан икки нафар чет эллик мураббийларнинг келиши олдиндаги баҳсларда ниманидир ўзгартиришига ишонмайман.

Дарвоза чизиғи бўйича савол: асосий кипер ким бўлади?

Игнатий Нестеров терма жамоадаги фаолиятини якунлагач, Элдор Суюнов биринчи рақамли посбон сифатида гавдаланаётган эди. Бироқ Вадим Абрамов иккита йиғиндирки, Суюновни чақираётгани йўқ. Балки, саралаш босқичи бошланса, яна дарвозага унинг ўзи қайтар. Ҳозирча Абрамов асосан, Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирмоқда. Аммо расмий баҳсларда Неъматовдаги тажрибасизлик панд бериб қолади, деган ҳавотирдаман. Шуниси аниқки, Нестеровдан кейин ҳеч ким биринчи рақамликка даъвогар сифатида тилга олинаётгани йўқ. Хориж йиғинларига олиб кетилаётган қолган киперлар фақат рўйхатни тўлдириш учунми? Абрамов интервьюларида бу йиғинларда захирадаги ўйинчилар синаб кўрилади, деб айтган. Термамиз бош мураббийи ҳозирдан ушбу муаммонинг ечимини топиши керак.
Мураббийнинг ишига аралашишдан йироқман. Шунчаки, холис фикримни билдирдим. Зеро, "дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб". Ниятимиз эса душманлик эмас. Терма жамоа футболимизнинг юзидир. Четдан келаётган футболга шинаванда инсон биринчи бўлиб миллий жамоага эътибор қаратади, натижаларга разм солади. Бу – терма жамоа, клуб эмас. Унга клубдагидек муносабатда бўлиш эса катта хатодир.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика