RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  7 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  16 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

Футболчиларни ўзларига қўйиб беринг, Жаноб! Новости

Футболчиларни ўзларига қўйиб беринг, Жаноб!

Кеча "Буюк Хитой девори"ни забт этай деганимизда "қулаб" тушдик.

Нима учун? Бизга дирижёр етишмади. Ҳа, юксак маррани забт этишда энг муҳим жиҳат сўнгги паллада вазиятни назорат қила олиш ва жараённи бошқариш. Лекин, биз кеча буни уддалай олмадик.

Таркиб борасида сизга айтар сўзимиз бор, Жаноб!

Терма жамоа постига келганингиздан кейин энг тўғри қарорингиз кечаги баҳсда дарвозага Игнатий Нестеровни қўйганингиз бўлди. Агар, Игнат бўлмаганида кеча биринчи бўлимдаёқ ютқазиб бўлган бўлармидик. Марказий ҳимояда Анзур Исмоиловнинг шериги нима учун деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Егор Кримец бўлаверади? Клубида жорий мавсум бор йўғи иккита ўйин ўтказган Кримец доимий асосий таркибда тушаверади, у ҳатто захирада ўтириб ҳам терма жамоада рақобатни ҳис қилмайди. "Насаф"да ҳимоя чизиғини бошқаришда жуда яхши таассурот қолдирадиган Шерзод Аъзамов "Пахтакор"да ҳам ишончли ўйинларини давом эттирмоқда. Аъзамов Қаршида ҳозиргидан ҳам яхшироқ ўйнаган. Ундаги прогрессни кузата туриб, ҳали янада ўсиб боришини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳозир, Шерзод Аъзамов тезлик, ўйинни ўқий олиш, тўпсиз бўш зонага очилиш борасида Кримецдан кучли бўлса борки, асло кучсиз эмас. Энг муҳими, унда доимий ўйин амалиёти бор.

Ана энди, Жаноб сизнинг энг катта хатоингиз бу ўнг қанот ҳимояга Ислом Тўхтахўжаевни қўйганингиз. Исломга ҳурматни сақлаган ҳолда ўнг қанот унинг жойи эмаслигини айтаман. Уни ҳатто марказга қўйсангиз ҳам ҳозирги пайтда Егордан кўпроқ фойда бериши мумкин. Лекин, нима учун ғирт марказий ҳимоя бўлган Тўхтахўжаевни ўнг қанотда тушираверасиз? Бундай ғалати қарорларни бас қилишингиз учун сизга яна қанча вақт ёки нечта мағлубият керак? Кеча хитойликлар асосан Исломнинг зонасидан ҳужум қилаверишди. Таркибда Акмал Шораҳмедов бор бўлган бир пайтда Исломни ўнгга қўявериш қанчалик тўғрилигини Хитойга қарши беллашувда яна бир бор кўрдик. Ёки, нега Шуҳрат Муҳаммадиевга имкон берилмайди? Агар, уни ҳимоя планида энг кучли эмас дейиладиган бўлса, қолганлар ҳам буни уддалай олмаяптику барибир. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳужумни креатив қарорлар билан кучайтириш, хилма-хиллаштиришда Шораҳмедов ва Муҳаммадиев энг кучлилари. Лекин, ўша жойда Ислом қўйилаверади. Қачонгача? Ҳатто, Ислом ҳам қийналиб кетган бўлса керак ўнгда.

Ҳурматли Жанобнинг яна бир тушунарсиз қарори Япония чемпионатида энг яхши легионерлардан бири бўлиб турган Фозил Мусаевни умуман ўйнатмаслиги. Нега шундай? Ҳозир унинг жойида ундан кўра яхшироқ ҳолатдаги ўйинчи йўқ бизда. Биргина Сардор Рашидов таомдан захарланиши қанча ваҳимани келтириб чиқарди. Аслида эса, терма жамоада бир ўйинчининг сафдан чиқиши ҳеч қачон ортиқча муаммо туғдирмаслиги керак менимча. Нима учун ҳақиқий "тоза" вингер терма жамоамизда фақат битта. У ҳам бўлса, Рашидов. Қолганлар "тоза" вингер эмас, Шомуродов ҳам марказий ҳужумдан кўра вингер жойида фойдалироқ ва самаралироқ. Бикмаев ҳам аслида ҳужумчи. Нега таркибга Сардор каби ҳақиқий вингер бўлган Достон Ҳамдамов ҳеч чақирилмайди? Креативлиги юқори бўлган Достон бизга керак бўлиши аниқ эди, лекин у фақатгина йиғинларга чақирилиш билан чекланади.

Айни пайтда Олий лигада рақиблар дарвозасини истаган услубида нишонга олиб юрган Марат Бикмаевни марказий ҳужумда кутгандим. Лекин, у яна қанотга қўйилди, марказга эса бу циклда барча ўйинларни тўлиқ ўтказган ва битта ҳам гол урмаган Игорь Сергеев қўйилди. Жанубий Кореяга қарши Марат ўйнай олмаслигини инобатга олсак, ҳужумнинг олдида яна Сергеевни кўриб қолсак ажаб эмас. Айни пайтда Россия Премьер-лигасида ўз клубининг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланган Вагиз Галиулин ва Вадим Афонинларнинг чақирилмагани ҳам фақат мураббийга тушунарли бўлса керак.



Кўпчиликни йиғлатган Одил!

Хитойга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жамоа мураббий тактикаси бўйича ҳаракат қилди ва ҳеч нарса қила олмади. Нестеровнинг супер сейвларигина жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда эса мураббий тактикани ўзгартирганига ишонмайман. Менимча, шунчаки ўйинчиларнинг ўзи ўз ўйинини кўрсатишни бошлаб юборишди. Чунки, ўйиндан олдинги "установка"га амал қилинадиган бўлса нимагадир эришиб бўлмаслигини йигитлар англашди назаримда. Учрашувни сайтимизда бевосита матнли трансляция қилиб бордим ва бунга афсусландим. Чунки, умрим бир неча кунга қисқаргандек бўлди. Фақатгина мен эмас, ТВ қаршисидаги миллионлаб мухлислар ҳам шу нарсани бошдан ўтказганлари аниқ.

Кеча жаннатим онажонимнинг таваллуд айёмлари эди. Жуда ҳам аламли мағлубиятга қарамай ширинлик ва гул олиб юзда табассум билан уйга кириб бордим. Онажонимни табриклар эканман, раҳмат айта туриб майли қўявер ўғлим, бугун ютмаган бўлса кейинги сафар ютишади деб бағрларига босдилар. Ўша онда ич-ичимдан бир нима узилиб тушгандек бўлди. Мен табассум билан кириб бордим, лекин улар барибир мендаги ҳолатни ҳис қилгандилар. Меҳмонлар билан ярим тунгача гоҳ футбол, гоҳ боксчиларимиз ҳақида суҳбатлашиб ўтирдик. Лекин, мен бу суҳбатларда анча пассив бўлдим. Ҳаёлим ўйинда эди, сардоримиз Одил Аҳмедовнинг гапларида эди ҳаёл.

Меҳмонларни кузатиб қўйгач, меҳмонхонага кирдим ва Одил Аҳмедовнинг ўйиндан кейин берган микст интервьюсини қайта ва қайта кўриб ўтирдим. Ёлғон бўлмаса, камида 20 марта тинимсиз кўрдим сардоримизнинг гапларини. Кўзларимга ёш келди. Аҳмедовнинг гаплари гўё далда бўлаётгандек эди, шу билан бирга бу айни пайтда футболчиларимизнинг ҳолатини ифодалаб берди. Одил гапираётганда унинг юз ифодасини қайта ва қайта кузатинг. У охири "портлади". Шу "портлаш" бизга 5 сентябрь куни асқотсин деб ишонамиз. Ҳа, умид қиламиз эмас, айнан ишонамиз. Чунки, биз мураббий фактори асосий планда бўлса шунчаки умид қилиб қўя қоламиз. Лекин, бу гапларни футболчи гапирди. Биз ўйинчиларимизга ишонамиз, мураббийга эмас. Терма жамоамизни Хитойга кузатганимизда ҳам, Одил Аҳмедовнинг олдига бориб мухлисларга бир оғиз айтар сўзларингизни гапирсангиз деганимизда у буни рад этмади. Сардор сифатида мухлисларга мурожаат қилди ва қўллаб туришларини сўради. Шунингдек, Анзур Исмоилов ҳам мухлисларга икки оғиз гапини гапирди. Жуда оғир паллада биз футболчиларга ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозирги таркибдаги аксар футболчиларимиз мундиалда иштирок этишга ҳақли.



Жанобга мурожаат

Шу ўринда Жанобга мурожаат қилмоқчимиз. 5 сентябрь куни ҳеч бўлмаса бир маротаба ҳақиқий кучли таркибни майдонда кўрайлик, қандайдир симпатия ёки бошқа нарсаларни эмас. Ўйин амалиётига фақат терма жамоада эга бўлаётган Кримецни эмас, айни пайтда яхши формада бўлган Шерзод Аъзамовни кўрайлик. Ўнг қанот ҳимояда марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахўжаевни эмас, ҳақиқий ўнг қанот "туз"лари бўлган Акмал Шораҳмедов ёки Шуҳрат Муҳаммадиевни кўрайлик. Таянч ярим ҳимоясида ниҳоят супер формадаги Фозилни кўрайлик. Қанот ярим ҳимоясида ҳақиқий вингерларни кўрайлик. Энг олдинда эса ҳеч бўлмаса бўш дарвозага гол ура оладиган ўйинчини кўрайлик.



Футболчиларни ўзларига қўйиб беринг, Жаноб!

Ва ниҳоят, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳаммасини футболчиларнинг ўзларига қўйиб беринг, Жаноб! Охирги ўйинларда сизнинг тактикангиз ҳеч нима бермаябди, бир сафар йигитларни ўзига қўйиб беринг. Одил ва Сервер йигитларни руҳлантириб, керак бўлса сўкиб бўлса ҳам сизга натижа қилиб беришади. Шахсан ўзим, мураббийнинг тактикасига эмас, футболчиларимизнинг ориятига, ғурурига ишонаман. Улар ор учун ҳам, ғурур учун ҳам майдонга тушишади энди. Уларнинг "ўзлиги"ни ҳимоя қилиб олишларига ҳалақит бериб қўйманг, Жаноб!


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +200   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика