RU

Последние новости

10:54Лига Наций. Сербия - Черногория: защитник "Пахтакора" играл все 90 минут  0 09:50"Dubai Cup". Япония одержала крупную победу (турнирная таблица)  0 19:25"Dubai Cup". Узбекистан - ОАЭ: Статистика матча  0 19:14"Dubai Cup". Узбекистан U-23 - ОАЭ U-23 2:0  0 18:45Тренировка национальной сборной Узбекистана в Брисбене ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:30Лига Наций. Сербия - Черногория: футболист "Пахтакора" в стартовом составе!  0 16:51Товарищеская игра. Южная Корея сыграла вничью с Австралией  0 16:42Карикатура: "Новая Голландия"  0 16:09Травма Анзура Исмоилова оказалась не серьезной  0 15:36Футбол на тв: телепрограмма на сегодня (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 14:09Товарищеский матч. Оман - Сирия 1:1  0 13:29Милиган стал новым капитаном Австралии  0 13:12Равшан Ирматов вчера работал на матче Япония - Венесуэла  0 11:51"Dubai Cup". Сегодня олимпийская сборная Узбекистана выйдет на поле против ОАЭ  0 11:33Карикатура: "Непослушный ученик"  0

Футболчилар видеоси кимнинг закази эди? Умид Аҳмаджонов билан суҳбат Новости

Футболчилар видеоси кимнинг закази эди? Умид Аҳмаджонов билан суҳбат

Ҳаммага Европадан салом. Кечаги прикол видеони кўриб, МОҚ раҳбарининг телеграмини безовта қилдим.

Чунки яқин орада бунақаси билан тўқнаш келмагандим. Қуйида суҳбатни борича келтираман. Овозли қилиб жўнатилган жойларини эса ўзим тўғрилаб чиқдим.

— Хайрли кун, Умид Маҳамаджанович! Жакартада чарчаш йўқми?

— Салом! Чарчашга вақт йўқ деса тўғрироқ бўлади (кулади).

— Футболчиларга нима бўлди? Чемпион бўлади, деб кутгандик...

— Биз ҳам бунга катта умид боғлагандик. Ўйинни кўрган бўлсангиз керак, насиб қилмади. Ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Энди спортнинг бошқа турларида олтин медаллар йўлида кураш олиб боряпмиз.

— Билишимизча, футболчиларнинг натижаси раҳбариятга ёқмаган экан...

— Буни ким айтди? Агар футболчилар умуман ҳаракат қилмай, рақибни шунчаки ўтказиб юборганларида фикрингизга қисман қўшилишим мумкин эди. Ахир улар майдонда жонларини бериб ўйнашди. Бизга энг кераги ҳам аслида шу.


— Бундай деяётганимнинг сабаби — кеча ҳамма жойда тарқалиб кетган Равшан Ҳайдаров ҳамда футболчиларнинг сизга мурожаати...

— Тўғрисини айтсам, видеони эрталаб сизнинг сайтингизда кўрдим. Жамоа аъзолари чин кўнгилдан нимадир қилмоқчи бўлишган экан. Аммо бундай нарсани ҳамма жойга тарқатиш биринчи хато. Қолаверса, нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик, демак, жамоанинг ортиқча тушунтириш беришига ҳожат йўқ. Биз улардан буни талаб қилмаймиз.

— Рости мен ҳам шунга ҳайрон бўлгандим.

— Бу ишни ким қилганини тагига етдик. Ёмон ниятда қилмаган, шунчаки, ёшлик қилган. Мағлубият бизники, кейинги сафар хатолар устида биз ишлашимиз керак. Ғалаба эса мухлисларники, биз халқимизни хурсанд қилиш йўлида меҳнат қиламиз. Спортчилар билан учрашганда ҳам доим шуни таъкидлайман. Чунки ўзимга ҳам Президентимиз асосий мақсадим одамлар кўзида қувонч ва бахт кўриш, деб айтганлар. Спортчилар шу йўлда ҳаракат қилишлари, спорт эса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши керак.

— Демак, жамоага ҳеч қандай эътироз йўқ?

— Қандай эътироз бўлиши мумкин?! Бу аслида норасмий мусобақа. Биз шунчаки футболчиларни, мухлисларни уйғотиб олиш учун ҳам ҳар қандай ўйинда, мусобақада ғолиб бўлиш учун ўйнаяпмиз. Футболчига нима фарқи бор у қандай ўйин эканини, терма номидан майдонга тушяптими, борини бериши шарт. Кореяга қарши ўйинда йигитлар буни сидқидилдан бажаришди. Асосий мақсадимиз эса Токио-2020 ва Қатар-2022. Шунинг учун ҳам хориждан машҳур мутахассисларни таклиф қилдик.

— Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳеч нарса демайман. Улар ўйинни яхши бошқариб борди. Биз ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Хато эса ҳаммада ҳам бўлиб туради.


— Об-ҳаво, майдон ҳолати ҳақида-чи?

— Ҳар икки жамоа бир хил шароитда тўп сурди. Тўғри, иқлим анча мураккаб эди биз учун. Биз трибунада ўтириб баъзида нафас олишга қийналдик. Лекин унутмайликки, Осиё ўйинларига келган ҳамма спортчи шу иқлим билан тўқнашмоқда. Спортнинг қизиқ тарафи ҳам, мураккаблиги ҳам шунда. Биз бунга доим тайёр туришимиз керак.

— Жавобингиз учун раҳмат! Мусобақа давомида омад ёр бўлсин!

— Сизга ҳам раҳмат. Фақат битта илтимос, сайтга қўймоқчи бўлсангиз ўзингиз яна бир қарарсиз, нотўғри тушуниб юришмасин. Равшан акага ҳам, йигитларга ҳам, видеочиларга ҳам ўзимиз тушунтириб қўямиз. Ўзи шундоқ ҳам мағлубиятни ҳазм қила олишмаяпти, одамларнинг гапи уларни бундан баттар эзади. Шунинг учун ўзим ҳам қаттиқ гапирганим йўқ (овозли йўлланмада келгани).

Суҳбатни борича бердим. Фақатгина Аҳмаджоновнинг шевада ёзган гапларини адабий тарзда ёздим. Муҳими, унинг ўзи вазиятни тушуниб тургани. Сайтимиз эса яхшисини ҳам, ёмонини ҳам беради. Хулоса ўзингиздан.


Матлуба Мустаева

Рейтинг: +103   

Комментарии

+25   
29 авг 08:35:15
Haerullo Suleymanov
Умид Махамаджановичга Оллохдан куч куват сураймиз, чарчаманг!
+16   
29 авг 08:38:10
ßáßúŕ Míŕźá ☆Бавария☆
Умид ака бу сайтни кузатиб борарканда
+15   
29 авг 09:09:54
XO'JA
Umidning gaplari samimiy. Rahbarlarga xos vazminlik bilan bayon qilib, ikkala tomonni ham hafa qilmagan. Aftidan, rolikni tayyorlashga ichkaridagi ba'zi laganbardorlarning maslahati sabab bo'lgan. Darrov olib tashlab to'g'ri qilishgan.
+10   
29 авг 08:54:01
Murodov Bekzod
Ответ на комментарий пользователя Aziz4224
Eee mashu bola urdiyu kup goldi kurmadzmi blya byta uyini uxwame qosa yomonluvrmela muhlis dgani yaxwi yomon kundayam birga buliwi kere jaa galatida bizi fanatlar shukr qiliwni bilmedi omad kemadi tamom sudyaniyam kurdizu nolakan
Судья Нима килди? Пенальти 200% бориди, кизилниям алибоевни кизикконлиги эвазига берди! Гурухда оддий камандаларга гол урган уйинчи кучли ракибга каршиям узини курсатсин агар Зур булса! Уйинни хамма курди ярим химоя чотки уйнаб тупни олдинга олиб боряпти ва кимга беришини билмайди!! Ва охири узлари гол уришни бошлашди яхшиям тортадига ериб кириб тарсиллатиб гол урадиган хужумчи йук бизда!!!!
+9   
29 авг 08:38:54
ЖАХЛИНГ чиқганда АҚЛИНГ кетмасин
Bölarkanku gaplashib saytga qöysa xam
+9   
29 авг 08:33:34
fanat of Real and Liverpool
E qoyile ERKAK jurnalistlarimiz turganda Ayol jurnalistimizdan bundayin jasurlik uyalinglar ERKAKLAR!!!!
+7   
29 авг 08:39:12
Murodov Bekzod
Бабаян кандай килиб Сергеевни судраб юрган булса Хайдаров хам узининг Забихиллосини шундай шундай килиб бурнидан тортиб юрибти!!! Металлургада заменада утирадиган футболчи кандай килиб асосийда яна ОХИРИГАЧА уйнаши мумкин!!?? Халиям ярим химоячиларимизни харакатлари эвазига 3 та голни урдик!!!! Хужумчиларимиз эса ТАХТА Эди!!!
+6   
29 авг 09:10:30
amuservis
Таиланд билан ўйинда заҳирадагиларни тушириш керак эди. Гуруҳда барибир барибир1ўринда қолардик. Мусобақа давомида кучни тўғри тақсимлаш керак эди. Яқинда Франция Дания билан дурранг (0-0) ўйнаб, кейинги барча ўйинда ютиб якунда Чемпион бўлганди. Бизникилар бечора Таиландни ютамиз деб роса ҳаракат қилишди. Ҳатто 1-0 га қаноат қилмимиз деб, голдан сўнг Забиҳилло 5-1=? деб мухлисларга мурожаат қилгандия. СпортТВ футбол шарҳловчиларига салом, сизлардек шарҳловчилар Ўзбекистонда ягонасизлар чин сўзим.
+6   
29 авг 08:42:55
Aziz4224
Ответ на комментарий пользователя Murodov Bekzod
Бабаян кандай килиб Сергеевни судраб юрган булса Хайдаров хам узининг Забихиллосини шундай шундай килиб бурнидан тортиб юрибти!!! Металлургада заменада утирадиган футболчи кандай килиб асосийда яна ОХИРИГАЧА уйнаши мумкин!!?? Халиям ярим химоячиларимизни харакатлари эвазига 3 та голни урдик!!!! Хужумчиларимиз эса ТАХТА Эди!!!
Eee mashu bola urdiyu kup goldi kurmadzmi blya byta uyini uxwame qosa yomonluvrmela muhlis dgani yaxwi yomon kundayam birga buliwi kere jaa galatida bizi fanatlar shukr qiliwni bilmedi omad kemadi tamom sudyaniyam kurdizu nolakan
+5   
29 авг 11:28:26
Makhmudov Nodir
Ravshan Haydarov uzur sorashga ovogan futbalistlariyam 1 tiyin qildi futbalistlani nomini. Dodir kim ozi u Ahmadjonovi ???? Nega undan uzur sorisanla ????? Ovqat prichom ????? Qachon bundo kotta bolasila???? Ex nervilarim chiqvotti xaliyam
+5   
29 авг 09:14:08
Akmal Maxmudov
Ответ на комментарий пользователя Murodov Bekzod
Судья Нима килди? Пенальти 200% бориди, кизилниям алибоевни кизикконлиги эвазига берди! Гурухда оддий камандаларга гол урган уйинчи кучли ракибга каршиям узини курсатсин агар Зур булса! Уйинни хамма курди ярим химоя чотки уйнаб тупни олдинга олиб боряпти ва кимга беришини билмайди!! Ва охири узлари гол уришни бошлашди яхшиям тортадига ериб кириб тарсиллатиб гол урадиган хужумчи йук бизда!!!!
Zabidan boshqa yana kimmi tavsiya qilas? Kim kuchli undan Abduholiqovmi?)
+5   
29 авг 08:38:02
ЖАХЛИНГ чиқганда АҚЛИНГ кетмасин
Bölarkanku gaplashib saytga qöysa xam
+4   
29 авг 09:23:58
МИРЗОШ
шу гаплариз орасида узрни факат менданмас халкдан хам сураш кк эди деб куймабсизда Умид Ахмаджонов
+3   
29 авг 09:36:39
Aziz Rahmon
Barakalla. Bizda televideniye va OAV larda adabiy tilda gapirilishi va yozilishi kerak. Shevada kucha kuyda. Kecha D.Imomxujayevning super liganing keyingi bosqichga qura tashlash marosimidagi televideniyedagi tugridan tugri efirdagi shevada gapirishi shaxsan meni biroz jaxlimni chiqardi. Avvalo televideniyeda sof uzbek adabiy tilida gapirish kerakligini Diyor juda yaxshi biladi. Ammo kecha unutib quydi shekilli.
+3   
29 авг 09:16:31
Real va Chelsea
shu rasmlarni ko'rib bir narsa aniq iqror bo'ldim U. Ahmadjonov bila D. Fayziyev qalin do'st chunki Ahmadjonov yangi UFA ga kelganda ham jurnalistlar ichidan faqat Fayziyev bilan salomlashgan bu fakt
championat.asia
< посмотреть последние новости
������.�������

Нажмите "Нравится",
чтобы читать CA на Facebook