RU

Последние новости

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  1 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  13

Футболчилар Конте ҳақида қандай фикрда? Новости

Футболчилар Конте ҳақида қандай фикрда?

Италиялик мураббий ўтган мавсум Англиядаги биринчи уринишидаёқ мамлакат чемпионлигига эришди.

Антонио Конте ҳақида у билан бирга ишлаган ва ишлаб келаётган футболчилар ўз фикрларини билдиришди.

- "Конте гапирганда унинг гаплари сизга зарбадек таъсир қилади. Унинг ҳар бир гапи юракка етиб боради ва унутишинг қийин". (Андреа Пирло)

- "У барча футболчиларга масъулият юклайди. Унинг қўл остида ҳар бир футболчи ўйинга 100 фоиз ёндашиб ҳаракат қилиши шарт". (Маттео Дармиан)

- "У ҳаммага ўзини кўрсатиш имкониятини беради. Мен буни машғулотнинг биринчи куниданоқ тушуниб етганман. У ҳамма футболчилар билан гаплашади. У учун алоҳида ўйинчилар йўқ". (Виктор Мозес)

- "Челси"га қайтаётганимда кучли мураббий билан ишлашимни билардим. Конте меҳнатни севади, унинг сири фақат шунда. У ҳар доим борини бериб меҳнат қилади. У мени шакллантирди, шунингдек бошқаларни ҳам". (Давид Луис)

- "Конте ўйинчилардан кўп нарса талаб қилиш билан бирган кўп нарса бера олади. У ҳеч қачон ўйиндан четга чиқиб қолмайди". (Жанлуиджи Буффон)

- "Мен кўп мураббийлар қўл остида тўп тепганман, лекин Конте бошқача. У ғалати мураббий. У ҳар бир майда деталга ҳам эътибор қаратади. У рақибни ўрганиш учун соатлаб вақт сарфлайди". (Даниэл де Росси)

- "У тактик томондан Моуриньо ва Гвардиоладан кучли. Конте жуда пухта". (Сеск Фабрегас)

- "Конте ҳар томонлама кучли. У бир ҳафта дам олмасдан ишлаши мумкин. Шунингдек, ҳар бир футболчидан нима хоҳлаётганини аниқ тушунтириб бера олади. У ҳурматга лойиқ инсон, унга ўхшашини топиш қийин". (Эммануэл Жаккерини)


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика